Хитой Халқ Республикаси ўзбек олимини тақдирлади

Тошкентдаги Хитой Халқ Республикаси Шинжон физика ва кимё институти тавсияси бўйича Ш.Сақдуллаев Тошкентда "Дўстлик" мукофоти билан тақдирланди.

"Тошкентда Хитойнинг халқ табобати марказини ташкил этишда ёрдам бериш, биргаликда ишлаш учун, икки мамлакат Фанлар академияси ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги дориларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Ш.Қақдуллаевга "Дўстлик" мукофоти топширилдиъ, деб хабар беради Ўзбекистон Фанлар академиясининг матбуот хизмати.

Бу йил Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг таъкидлашича, товар айирбошлаш ҳажми ва икки мамлакат ўртасида инвестицияларнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда.