Ўзбекистон Фанлар академиясининг фаол аъзоси, машинасозлик соҳасидаги машҳур олим Руфат Маҳкамов 6 июл куни 88 ёшида вафот этди
У Ўзбекистонда илм-фан ривожига катта ҳисса қўшди. Таниқли олимнинг илмий ишланмалари ва изланишлари мамлакатимизнинг машинасозлик саноатида кенг қўлланилади ва иқтисодиётни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга деб ёзади ЎзА.
Маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассислар орасида Руфат Маҳкамовнинг технологиянинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 200 дан зиёд илмий мақолалар, китоблари ва монографиялари кенг нашр этилган.
Фидокор олим ва ғамхўр устоз сифатида ёшларга илм-фан сирларини ўргатди, унинг бевосита раҳбарлиги остида бир қатор фан номзодлари ва фан докторлари етишиб чиқди.
Академик Р.Махкамовнинг мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришдаги хизматлари давлат томонидан муносиб баҳоланди ва ”Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлди.