Зулфия

Таваллуд топган сана: 1 mart 1915 йил

Вафот этган сана: 1 avgust 1996 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

103107

Таржимаи ҳол

Зулфия Исроилова — таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси. Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавар курашган аёл. Зулфия шеъриятининг нуфузи — бизнинг дабдабали мураккаб давримизнинг ҳаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларимизнинг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридадир.

Зулфия (1915 - 1996) ҳунарманд-дегрезчи оиласида Тошкентда туғилган. Шунга қарамай, ота-онаси юқори маданиятли одамлар бўлишган.

“Онам оҳиста ва хотирамда сақланишича, маъюс бўлганлар. Лекин уларда қуллик ҳорғинлиги бўлмаган... Улар қанчадан-қанча қўшиқ ва афсоналар билганлар, уларни моҳирона айтиб, куйлаб бера олганлар, биз-фарзандларини сеҳрли эртаклар билан қизиқтира олганлар, - эслайди Зулфия, онасини хотирлар экан. – Мўъжизаларга сабаб бўлувчи, дунёни фош қилувчи, инсониятни ажойиботлар сари етакловчи “сўз”га бўлган меҳрни оддийгина аёл - онам уйғотганлар...”.

 

Табиийки, онамлар фарзандлари ўқимишли, маданиятли инсонлар бўлишини истаганлар. Уларнинг орзуси рўёбга чиқди ҳам. Зулфия ўрта мактабни ва аёллар педагогика билим юртини тамомлаб, республика газета ва ойномалари нашриётида иш фаолиятини бошлади, шеъриятга қизиқиб қолди ва шеърлар ёза бошлади. Унинг илк шеърлари “Янги йўл” ойномаси ва “Қизил Ўзбекистон” ҳамда “Ёш ленинчи” газеталарида чоп этила бошлаган.

1932 йил 17 ёшни қарши олганида, унинг “Ҳаёт саҳифалари” номли илк шеърий тўплами омма юзини кўрди. Булар — ёшлар, дўстлик, инсон қалбининг гўзаллиги ҳақидаги шеърлар эди. Сўнгра, шеърлари, достонлари ва ҳикоялари эътироф қилиниб, турли нашрларда алоҳида китоблар кўринишида чоп этила бошлади.

 

1938 йилдан у турли йирик нашриётларда ишлайди, республика ва республикалар аро ҳар хил ташкилотлар аъзосига айланади.

Машаққатли уруш йиллари Зулфиянинг иқтидори бутунлай равнақ топади ва ўта ёрқин тус олади: унинг шеърларида ватанпарварнинг серғайрат овози жаранглайди, Ватани мустақиллиги учун қўлига қурол олиб курашаётганларга, ҳар кунлик чуқур кураш ортида машаққатли меҳнати ила фронтни барча керакли нарсалар билан таъминлаётганларга нисбатан лирик илиқлиги сезилади. “Уни Фарҳод дердилар” шеърида исёнкор фашистларга нисбатан нафрат, ғалабага ишонч ифодаланган. Ғанимга қарши курашга чорлов аскар-ўғил ҳақидаги она қўшиғи, хотини ва онасини соғинган жасур фронтчи, пахлавон эри учун қайғураётган аёлнинг қайғули хавотири билан боғланади.

 

Ватанига, она ерига бўлган муҳаббати – ватанпарварликнинг олий туйғуси бўлиб, ҳарбий жангларнинг саодатли якунига ишонч билан бирлашади – бу шунчаки, Зулфиянинг шоирона қалбига хос ўйларгина эмас, балки ўзбек халқининг табиатига хос миллий феъл-атвор қирралари бўлиб, шоиранинг шеърларида ёрқин ифодаланади.

Шоира Ватанидан ташқаридаги бахтни тан олмайди, хатто у ер яхшироқ бўлса ҳам: “Ахир, бахт она диёридагина тирикдир”.

Уруш йилларидаги шеърлари юқори бадиий маҳорат, ёрқин шеърий тимсоллар ва оҳанглар ила қайд этилган, фольклор усуллар ва халқона нутқ ўзгариши, одми адабий луғат билан мужассамлиги сезилади. Қоидага кўра, насрий қаҳрамон фронт ҳодисалари, халқнинг урушдаги ҳаёти ва ундаги жангчиларга нисбатан кутилмаган ноодатий ёрқин ва аниқ муносабатини билдиради.

Уруш ниҳоясига етди, ғалабани қарши олишди, ғолиблар завқ ила кутиб олинди ва урушдан қайтмаганларга кўз ёш тўкилди, тинчлик осмони шоира қалбини эгаллайди. Зулфиянинг уруш йилларидан кейинги шеърлари янги фалсафий мазмун билан тўйинган; унда урушдан яраланган ҳақиқат тасвири кенгроқ кўламда ифодаланиб, халқнинг ғайратли меҳнати кутилмаган равнақ ила якун топиши билан фарқланади. Унинг шеъриятида меҳнат мавзуси устунроқ ўрин эгаллайди. У мамлакат саодати учун ўз кучини сарфлаётган пахтачиларни ва ишчиларни, муҳандис ва олимларни тараннум этади. Зулфия одамларни, уларнинг бахтини бутун Ўзбекистон мамлакатидан ажратмайди.

 

Зулфия ижодида ўзбек аёлининг тақдири муҳим ўрин эгаллайди, унинг мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни муҳим аҳамият касб этади. Зулфия узоқ ўтмишда аёл ўрни уй-рўзғор юмушлари доирасида бўлганлигини, уйда ҳам бек, ҳам ҳукмдор бўлган эрига итоатли чўри бўлиб, бош эгиши лозим бўлганлигини яширмайди.

Зулфия шеърияти табиатга ҳамда унинг ажралмас қисми ва юқори чўққиси бўлмиш одамзотга нисбатан ҳаяжонли севги билан бурканган. Унинг шеърларида табиат оч рангларда, ёрқин бўёқ ва тимсолларда гавдаланади.

Зулфиянинг олижаноблик, жасорат, ҳаққоний халқ ғурури, табиат ва инсонга нисбатан самимий туйғулар ва ҳурмат, бой ранглар ва кутилмаган янги тимсоллар билан бажарилган лирикаси, китобхон қалбини ларзага келтиради, инсониятнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

 

Иқтидорли шоира ва ёзувчи, инсон қалб туғёнларини ўткир билимдони бўлиб,  турли жанрларда асарлар яратган: достонлар, балладалар, элегиялар, насрий шеърлар, ҳикоялар, очерклар, публисцистик мақолалар ва газета хабарлари. Унинг кўп шеърлари СССР халқлари тинчлиги ва дўстлиги сари курашга бағишланган эди. Уруш йиллари у ватанпарварлик шеърларини ёзган. У томонидан, шунингдек, ўзбек бастакорларининг операларига либреттолар ҳам ёзилган, масалан, “Зайнаб ва Омон” операсига либретто. Шу билан бирга, турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон қаламига мансуб “Семурғ” достони мавзуси асосида, эртак-саҳна асарини ҳам ёзган.

Шоиранинг энг машҳур шеърлари: “Хулкар” (1947), “Мен тонгни куйлайман” (1950), “Юрагимга яқин кишилар” (1958), “Юрак йўлда” (1966), “Менинг баҳорим” (1967), “Шаршара” (1969) кабилардир.

Зулфиянинг айрим шеърлари рус тилига таржима қилинган. Масалан, “Мен тонгни куйлайман” (1950) (“Я пою зарю”), рус тилига 1951 йил таржима қилинган.

 

1984 йил “Жамият меҳнат қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. СССР давлат мукофоти лауреатига айланган.

2004 йил Ўзбекистонда Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилиб, адабиёт, санъат, илм-фан, маданият ва таълим соҳаларидаги муваффақиятга эришган, ёши 14 дан 22 ёшгача бўлган қизларга ҳар йили 8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни тақдим этилади. Бугунги кунга келиб, Зулфия мукофоти лауреатлари 98 кишини ташкил қилади.

Зулфиянинг бутун шеърий ижоди — Ўзбекистон диёрининг илҳом мадҳияси, инсон меҳнати мадҳияси, севги ва ердаги адолат учун мадҳиясидир.

Зулфиянинг қойилмақом ижод меҳнатига кўп йиллар бўлди, республика ҳаёти ва унинг халқи тақдирида катта ўзгаришлар содир бўлди, лекин “севгининг алангали кучи бугун ҳам ўқувчининг қалбини иситади, юрагини ва онгини ҳаяжонлантиради”.

 

Ижоди

“Иқрор”

“Баҳор келди, сени сўроқлаб”

“Она”

“Ҳасад”

“Зайнаб ва Омон”

“Алатау қўшиғи томон”

“Дўстларимга”

“Юлдузли алла”

“Лолалар”

“Номаълум совға”

“Настарин”

“Ҳаёт саҳифалари” (1932)

“Ойдин тун”

“Орзу”

“Бу ерда мен туғилганман”

2008 йил 1 май куни Тошкентда Зулфия ҳайкали ўрнатилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси