Жўраева Гулчеҳра

Таваллуд топган сана: 1 Феврал 1938 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ёзувчилар

5662

Таржимаи ҳол

Гулчеҳра Жўраева ўз фаолиятини газетада бошлаган, сўнгра “Ёшлик” журналида, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Ўнлаб шеър ва қиссалар тўплами китобхонлар қўлига етиб борган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан ҳам тақдирланган.

Бухоронинг Шофиркон тумани Дўрмон қишлоғида, зиёлилар оиласида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1959). Меҳнат фаолиятини газеталардан бошлаган. “Ўзбекистон маданияти” газетасида ўн йил ишлаган.

Сўнгра “Ёшлик” журналида (1982), Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида (1991), 1996-1997 йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Ижодий фаолияти ибтидоси эллигинчи йилларга тўғри келади.

Илк шеъри “Ташаккур” номи билан 1954 йилда матбуотда эълон қилинган. “Бахтим борки...” номли биринчи китоби 1961 йил омма юзини кўрган. Сўнгра “Гул шайдоси” (1969), “Боғимда баҳор” (1968), “Ҳаяжон” (1971), “Умр – дарё” (1974), “Салом, дўстлар” (1975), “Энг яқин юлдуз” (1979), “Достонлар” (1981), “Иқбол” (1983), “Меҳрим сизники” (1984) каби ўнлаб тўпламлари қатори “Чавандоз”, “Имтиҳон”, “Зуҳро юлдузи” каби қиссалари ҳам нашрдан чиққан. 1987 йилга келиб “Гулшан аро” номли шеър ва қиссалар тўплами чоп этилган. Шоиранинг йигирмадан ортиқ тўпламлари китобхонлар қўлига етиб борган.

1992 йил Гулчеҳра Жўраевага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан ҳам тақдирланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси