Таржимаи ҳол
Жонибек Субҳон (Жонибек Сувонқулов) 1944 йил 9 июнда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Шу ернинг ўзида мактабни тамомлаган.
1962 йил Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетига ўқишга кирган ва уни ҳарбий хизматдан сўнг 1970 йил битирган.
1970-1980 йиллар “Сирдарё ҳақиқати” газетасида ишлайди.
1980-1984 йиллар Сирдарё нашриётида ишлаган.
1984-1986 йиллар Сирдарё вилоятининг Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи бўлиб ишлайди.
1986 йил Ғафур Ғулом номидаги нашриётда ишлайди.
1962 йилдан шеър ва ҳикоялари нашр этилади.
1978 йил “Зангори уфқлар” номи остида илк шеърий тўплами чоп этилган. Сўнгра “Қирралар” (1988), “Ота макон” (1991), “Тазарру онлари” (1993), “Силсила” (1994), “Рўё” (1994) каби кейинги шеърий тўпламлари нашрдан чиққан. Шунингдек, у “Сенга интиламан” (1987), “Катта ҳаёт бўсағасида” (1987), “Замон қўнғироғи” (1990) каби тўпламларнинг муаллифи ҳамдир.
Ҳозирда муаллиф “Мадянлар фожиаси” эпик асари устида иш олиб бормоқда. Бир қатор болалар учун шеърлар ёзган.
Унинг ижоди ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди, зеро, асарлари ҳаёт ҳақиқатига, тарихи ва келажагига яқин, муаллифнинг ўзи эса барча нарсага ҳаққонийлик назари билан қарайди.
Жонибек Субҳоннинг сўнгги шеърларидан бири миллий мутбуотда нашрдан чиққан – у буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган аруз вазнидаги “Безовта руҳ” достонини ёзган.