Зейдман Борис Исаакович

Таваллуд топган сана: 28 yanvar 1908 йил

Вафот этган сана: 1 yanvar 1981 йил

Туғилган жой:Санкт-Петербург

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

4386

Таржимаи ҳол

Борис Исаакович Зейдман — совет бастакори ва мусиқа ўқитувчиси. Озарбайжон (1956) ва Ўзбекистонда (1964) хизмат кўрсатган санъат арбоби.

1908 йил (10 февраль) 28 январь куни Санкт-Петербургда туғилган. Ленинград консерваториясини бастакорлик бўйича М. О. Штейнберг синфида битирган, 1936 йил шу ўқитувчи раҳбарлиги остида аспирантурани ҳам тамомлайди. Саратов ва Ленинградда мусиқа олийгоҳларида мусиқа назариясидан дарс берган. 1936—1939 йиллар бастакорлик ва чолғулаштиришдан Ленинград консерваторияда дарс берган.

1939—1957 йиллар Озарбайжонда ишлаган. Баку консерваториясида дарс берган, 1949 йилдан профессор. 1944 йил раис ўринбосари, сўнгра 1949-1953 йиллар Озарбайжон ССР Бастакорлик уюшмаси масъул котиби. Зейдманнинг бакулик ўқувчилари орасида Фикрет, Амиров ва Мурод Кажлаев кабиларни айтиш мумкин.

 

Кейинчалик Ўзбекистонда ишлаган, 1957 йилдан Тошкент консерваторияси профессори.

1981 йил 1 январь куни Тошкентда вафот этган.

Мукофот ва эътирофлари

  • “Ҳурмат белгиси” нишони (18.03.1959)
  • Озарбайжон ССР хизмат кўрсатган арбоби (1956)
  • Ўзбек ССР хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964)
  • Ўзбек ССР Давлат мукофоти (1959)

Расмлар галереяси