Зоҳидов Теша Зоҳидович

Таваллуд топган сана: 10 may 1916 йил

Вафот этган сана: 21 avgust 1981 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Биологлар

5152

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (1952).

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1952), биология фанлари доктори.

Зоология соҳасидаги олим, фан ва таълим ташкилотчиси, жамоат арбоби.

1906 йил 10 май куни Қўқонда таваллуд топган, 1981 йил 21 август куни вафот этган ва Тошкент шаҳрига дафн этилган.

ЎзССРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947).

Беруний номидаги ЎзССР Давлат мукофоти лауреати (1970).

Халқаро зоология академиясининг ҳақиқий аъзоси.

1931 йил Ўрта Осиё давлат университетини (ЎОДУ, ҳозирги ТошДУ) тамомлаган.

ЎОДУда ёрдамчи, декан, ректор бўлиб ишлаган, фан бўлими ва Ўзбекистон Коммунистик партия Марказий қўмитаси олийгоҳи мудири, Ўзбекистон ФА зоология паразитология институти (асосчиси) директори, Ўзбекистон ФА президенти, ТошДУ кафедра мудири ва Ўзбекистоннинг бошқа бошқарувчилик лавозимларида фаолият юритган.

300 дан ортиқ илмий иш, шунингдек 50 та монография муаллифи. 5 та фан доктори ва 25 та фан номзодини тайёрлаган.

Расмлар галереяси