Зоҳидов Пўлат

Таваллуд топган сана: 1932 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Меъморлар

5222

Таржимаи ҳол

Санъатшунослик номзоди ва архитектура фанлари доктори, Ўзбекистон меъморчилиги назарияси ва тарихи бўйича кўзга кўринган олим П. Зоҳидов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор” унвони соҳиби ва Халқаро архитектура академиясининг Шарқий мамлакатлар аъзоси.

Пўлат Зоҳидов 1932 йил Тошкентда туғилган. 1956 йил Ўрта Осиё Политехника институтини “Архитектура” йўналиши бўйича тугатиб, меҳнат фаолиятини меъморчилик ёдгорликларини тиклаш махсус илмий-ишлаб чиқариш устахонасида бошлаган. Сўнгра, санъатшунослик институтида катта илмий ходим, Тарихий ёдгорликлар ва тасвирий санъат Бош бошқармасида бошқарма бошлиғи, маданият ёдгорликлари илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтида директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Санъатшунослик номзоди ва архитектура фанлари доктори, меъморчилик назарияси ва тарихи бўйича атоқли олим, П. Зоҳидов “Фарғона деворий суратлари”, “Ўзбекистон халқ меъморчилиги анъаналари”, “Самарқанд меъморчилиги мактаби”, “Ўзбек меъморчилиги усталари”, “Меъморчилик устаси”, “Асрларда яшайди”, “Меъморчилар санъати”, “Хива”, “Бухоро”, “Меъморий маржон”, “Зарафшон воҳасининг меъморий ёдгорликлари” каби 20 га яқин китоб ва рисолалар муаллифидир.

П. Зоҳидов 1964 йил Москвада, 1977 йил Афинада антропология ва этнография фанлари бўйича бўлиб бўлган умумжаҳон анжуманда, 1980 йил тарихий ёдгорликларни тиклаш ва муҳофаза қилиш бўйича Флоренцияда ўтказилган симпозиумда маърузалари билан иштирок этган.

1976 йил Пўлат Зоҳидов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор” унвони билан тақдирланди ва 1993 йил Халқаро архитектура академияси Шарқий мамлакатларининг ҳақиқий аъзолигига сайланди.

Расмлар галереяси