Загурская Галина Николаевна

Таваллуд топган сана: 27 aprel 1905 йил

Вафот этган сана: 16 noyabr 1978 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

3482

Таржимаи ҳол

Галина Николаевна 1905 йил Иркутск шаҳрида туғилган. Унинг отаси Николай Загурский 1863 йил Польшада бўлиб ўтган қўзғалондан сўнг Шарқий Сибирьга сургун қилинган поляклардан бўлган. Николай Загурский Узоқ шарқ темир йўлида муҳандис бўлиб хизмат қилган. 1918 йил оқ гвардиячилар Николайни отиб ташлашади. Ушбу мудҳиш мусибат ўн уч яшарли чизалоқнинг хотирасида бир умрга сақланиб қолади.

Тўққиз ёшида Галина балет мактабига топширади. Ўқишни тамомлаб, 1921 йил Иркутск драма театрига балерина бўлиб ишлаш учун келади ва беш йил шу театрда фаолият юритади. Орадан бир мунча вақт ўтгач, балетмейстер сифатида мамлакатнинг турли театрларида ҳар-хил рақслар қўяди.

1932 йилдан Ярославль, Владивосток, Иркутск ва бошқа театрларда драматик актриса сифатида иштирок этади. 1937 йилдан М.Горький номидаги Тошкент рус драматик театри труппаси сафида.

Актёрлик фаолиятидан ташқари, Галина Загурская ижодий ҳаётинниг катта қисмини ёш авлод билан ишлашга бағишлаган. 1946 йил Загруская театрнинг бадиий раҳбари этиб тайинланган. Айни чоғда Ўзбекистон халқ артисти унвонига эга бўлган Галина Николаевна театрнинг ёш авлодини тарбиялашда саъй-ҳаракатини аямаган. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли, театр тошкентликлар орасида ажойиб саҳра асарлари ва актёрларнинг юқори маҳорат ила ижроси билан машҳур бўлган.

Ҳамза номидаги Ўзбек ССР Давлат мукофоти (1971) билан тақдирланган – Ч.Айтматовнинг саҳна асарида она тимсолини гавдалантирганлиги учун. Ленин (1959) ҳамда “Ҳурмат Белгиси” (1944) орденлари билан мукофотланган.

1978 йил 16 ноябрь куни Тошкентда вафот этган. Боткина қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси