Зафар Диёр

Таваллуд топган сана: 1912 йил

Вафот этган сана: 14 aprel 1946 йил

Туғилган жой:Наманган вилояти

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

36448

Таржимаи ҳол

Зафар Диёр таниқли болалар шоири ва драматург бўлган. Шунингдек, журналистик фаолият ҳам олиб борган, танқидий адабий очерклар ёзган ва бадиий таржималар қилган. 1941 йилдан то умрининг охирига қадар Зафар Диёр Республика газетасида масъул котиб ҳамда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Болалар учун ёзган саҳна асарларида улар ўртасидаги дўстликни ифодалаган.

Зафар Диёр 1912 йил Наманган вилоятининг Чуст туманида, камбағал деҳқон оиласида туғилган. Аввал эски мактабда таълим олган ва болалар уйида тарбияланган. 1927 йилдан ўқишни йигитлар учун мўлжалланган Ўзбекистон билим юртида давом эттиради, 1933 йил эса уни аъло баҳолар билан якунлайди. Ушбу билим юртида адабиёт ўқитувчиси бўлиб қолади. 1941 йил Зафар Диёр Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлайди.

1946 йил 14 апрель куни вафот этган.

Кўпгина шеърлари “Ёш куч”, “Колхозчи болалар” каби газета ва ойномаларда чоп этилган. Унинг илк шеърий тўплами 1938 йил “Қўшиқлар” номи остида чоп этилган. Тез орада, кетма-кет 1938 йил “Тантана”, 1939 йил “Шеърлар”, 1942 йил “Бизнинг қуролимиз” ва “Бизнинг оила”, 1944 йил “Совға” каби тўпламлари омма юзини кўради.

Зафар Диёр Улуғ Ватан Уруши йиллари ҳар хил жанрлардаги шеърларни ёзган. Унинг “Қурол беринг менга ҳам!” шеъри Ҳ.Олимжоннинг “Қўлингга қурол ол!” асари билан таққосланади. “Орзу”, “Темурчилар мактуби”, “Отам келар яқинда”, “Табассум”, “Тўққизинчи май” каби шеърлари ватанпарварлик, дўстлик кайфиятига тўйинган бўлиб, қаҳрамонлик ва фидокорликка чақиради.

Унинг драматик асарлари орасида уч қисмлик болалар саҳна асари жуда машҳур: “Бахтли ёшлик” ва “Уч оға-ини”. Асарда ижодкор болалар дўстлиги ва қардошлик туйғулари ҳақида ёзган.

Вафотидан сўнг, 1947 йил “Кичкина боғбон ҳақида достон”, 1948 йил “Чаман”, 1952 йил “Гунафша”, 1954 йил “Асарлар”, 1958 йил “Қанотли дўстлар ва Сув билан суҳбат” шеърий тўпламлари чоп этилган.

Расмлар галереяси