Винер-Усманова Ирина Александровна

Таваллуд топган сана: 30 iyul 1948 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Устоз ва мураббийлар

5905

Таржимаи ҳол

Ирина Александровна Винер-Усманова — бадиий гимнастика бўйича совет ва Россия тренери, педагог, педагогика фанлари доктори, профессор. 2008 йилдан бадиий гимнастика бўйича Бутунроссия федерацияси президенти, Халқаро гимнастика федерациясида (FIG) бадиий гимнастика бўйича техник қўмита вице-президенти, миллиардер Алишер Усмоновнинг хотини.

Россия Федерацияси меҳнат қаҳрамони (2015). РФ жисмоний тарбияси хизмат кўрсатган ишчиси (1997). Россияда хизмат кўрсатган тренер.

1948 йил 30 июль куни Самарақандда туғилган. Отаси — Александр Ефимович Винер Ўзбекистон халқ рассоми, санъат Академияси аъзоси; онаси — Зоя Зиновьевна Винер, врач.

11 ёшидан Тошкентда Лилия Петрова ҳамда Элеонора Сумарокова тренерлари қўл остида бадиий гимнаситика билан шуғулланган. Бадиий гимнастика бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

1965 йил Ирина Виннер Тошкент шаҳридаги 110-сонли ўрта мактабни кумуш медаль билан тамомлаган, 1969 йил Тошкентдаги Ўзбекистон жисмони тарбия институтини тамомлаб, Олий жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган.

Тошкентдаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари Республикаспорт мактабида ишлаган. 1972 йилдан 1992 йилга қадар бадиий гимнастика бўйича Тошкент терма жамоалари ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларигамураббийлик қилган.

1973 йил биринчи никоҳидан Тошкент шаҳрида унинг биринчи ўғли Антон дунёга келади.

1992 йил Алишер Усмоновга турмушга чиқади. 1980-йиллар бошида зиндонбанд бўлишига қарамай, Алишер Ирина Винерга дастрўмол юборади, ўзбек арф-одатларига кўра — бу турмушга чиқиш ризолигини сўраш демакдир.

1992 йилдан эътиборан, Ирина Винер Москва шаҳрида ишлайди ва олимпия тайёргарлик Марказида бадиий гимнастика бўцича бош мураббий бўлиб ишлайди, 2001 йилдан Россия терма жамоаси бош мураббийси бўлади.

2006 йил Санкт-Петербургдаги П. Ф. Лесгафта номидаги жисмоний маданият, спорт ва Соғлиқни сақлаш Миллий давлат университетида “Бадиий гимнастика бўъича юқори малакали спортчиларни тайёрлаш” мазусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади ва педагогика фанлари номзоди бўлади.

2008 йилдан Ирина Винер Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти.

Мураббий сифатида бир қатор таниқли гимнастикачиларни тайёрлади, шу жумладан, хизмат кўрсатган спорт устаси- XXVI Олимпиада ойинлари кумуш совриндори Й. Батиршина; XXVII Олимпиада ўйинлари ғолиби Й. Барсукова; XXVI XXIX ва ХХХ Олимпиада ўйинлари ғолиби  Й.Канаева ва бошқалар.

Расмлар галереяси