Вильданов Румиль Джиангирович

Таваллуд топган сана: 24 noyabr 1939 йил

Вафот этган сана: 18 Феврал 1987 йил

Туғилган жой:Қирғизстон

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

1284

Таржимаи ҳол

1939 йил 24 ноябрь куни Фрунзда туғилган, Қирғизистон, 1987 йил 18 февраль куни оламдан ўтган.

Бастакор, дирижёр, педагог, мусиқа-жамоат арбоби.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977).

1957 йил баян йўналиши бўйича мусиқий олийгоҳни тамомлаган.

1962 йил М. Ашрафий номидаги Тошкент Давлат Консерваториясини композиция йўналиши бўйича Б. И. Зейдман синфини тамомлаган.

1962-1968 йиллар шу консерваториянинг ўзида дарс берган — ўқитувчи ва катта ўқитувчи бўлган.

1968 йил ижод билан машғул бўлган.

Асосан, кинофильмлар учун мусиқа ёзган. Қирқдан зиёд бадиий, йигирмадан зиёд мультипликацион ва бир нечта хужжатли фильмлар учун мусиқа басталаган.

Румиль Вильданов — тўртта симфония, оратория, фортепиано учун концерт ва бошқа мусиқий асарлар муаллифи. Бутуниттифоқ ёш бастакорлар ижодий кўрик танловининг II-даражали дипломи совриндори (1962). «Человек уходит за птицами» (Одамлар қушлар ортидан кетади) фильмига басталаган мусиқаси учун Бутуниттифоқ кинофестивали дипломи билан тақдирланган (1976).

"Генерал Рахимов" фильмининг бастакори бўлиб, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида яратган мусиқаси учун фильмнинг ижодий коллетивга III-Бутуниттифоқ кинофестивалида хайъат дипломини олиб келган (Ленинград, 1968).

Видео галерея

Расмлар галереяси