Вахабов ​Алишер Васикович

Таваллуд топган сана: 1963 йил

Туғилган жой:Ўзбекистон

Йўналишлар: Иқтисодчилар

10866

Таржимаи ҳол

Вахабов Алишер Васикович (1963 йилда туғилган) — 2014 йил 14 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири, 2014 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси.

1963 йил Ўзбекистон Республикасида туғилган. 1986 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида) Сиёсий иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.

1991 йил — “Маҳаллий ҳудудлар ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда номоддий жамғармаларнинг роли” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2001 йил — “Бозор шароити муносабатида кўп тармоқли иқтисодиёт” мавзуси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1986 йил — Тошкент Халқ хўжалиги университетида “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасида ўқитувчи сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган.

1991-1998 йилларда — Тошкент молия институтининг “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасида ката ўқитувчи, сўнг доцент бўлиб ишлади.

1998 йил — Тошкент молия институти қошидаги Солиқ ўқув маркази “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасига мудир этиб тайинланди.

1999-2002 йилларда — Тошкент молия институтининг “Молия-иқтисодиёт” факультети декани бўлди.

2002-2005 йилларда — Тошкент молия институтини ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида ишлади.

2005-2012 йилларда — Тошкент молия институтини ректори лавозимини эгаллади.

2012-2014 йилларда — Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан 14 апрель 2014 йил Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазифасига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан  13 сентябр 2016 йили  Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазифасидан озод килинди.

Расмлар галереяси