Вайль Марк Яковлевич

Таваллуд топган сана: 25 yanvar 1952 йил

Вафот этган сана: 7 sentyabr 2007 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар

3419

Таржимаи ҳол

Марк Яковлевич Вайль— таниқли совет ва ўзбек театр режиссёри. Тошкент “Илҳом” театрининг асосчиси ва бадиий раҳбари.

Марк Вайль 25 январь 1952 йил Тошкентда ҳарбий оилада дунёга келади; онаси — Киев театр институтининг битирувчиси бўлган. Марк Тошкент бадиий театр институтининг режиссёрлик бўлимини тамомлаган. 1976 йил Тошкент бадиий театр институтининг бир гуруҳ битирувчилари билан (ҳанузгача Ўзбекистонда ягона) “Илҳомнодавлат театрига асос солган.

Марк Вайл томонидан бир қанча спектакллар бошқа театрларда ҳам масалан, Москва, Болгария, Югославия, АҚШ театрларда саҳналаштирилган. Унинг иши бенуқсон бўлган ва ўз услуби бўйича актёрлар билан иш олиб бориши билан ажралиб турарди. Вайль энг ёрқин ва тажрибали режиссёрлардан бири эди. Унинг бир қанча спектакллари халқаро фестивалларга тақдим этилган.

Шунингдек у бир қанча телевизион фильмлар муаллифи саналади. Вайлнинг сўнгги ката ишларидан бири - “Тошкент. Сўнгги асрда” ҳужжатли фильми бир қанча халқаро фестивалларда намойиш этилган.

Вайль истеъдодли педагог бўлиб, машҳур артист ва режиссёрлар плеядасини тарбиялаган, бундан ташқари 1995 йилда Илҳом театри қошида санъат драма театр мактабини ташкил этган. Шунга қарамай, бошқа санъат драма театр мактабларида ва турли мамлакатларнинг университетларида маъруза ўқиган.

Вайль Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби эди.

Марк Вайль касалхонада жарроҳлик столида бу дунёдан кўз юмди.

Вайль билан хайрлашув Тошкентда ўтказилган ва кейинчалик унинг жасади Москвада кремация қилинган. Марк Вайл ҳоки Сиэтлга бева хотини ва икки қизига юборилди.

17 февраль 2010 йил Тошкентда “Қуръонга тақлид” спектакли қўйилгандан сўнг суиқасд қилишган режиссёр қотилларига 13, 17, 19 йил қамоқ жазоси берилди.

Видео галерея

Расмлар галереяси