Таржимаи ҳол
Тўлиқ исми-шарифи - Виктор Александрович Успенский, туғилган санаси- 19 август 1879 йил, туғилган жойи- Калуга, Россия империяси, мутахассислиги - мусиқашунос, бастакор-муаллим, ижод қилган жанри - академик мусиқачи.
Россиялик мусиқашунос, бастакор ва йирик фольклоршунос Виктор Александрович Успенский ўзбек миллий мусиқасига катта хисса қўшган сермаҳсул ижодкордир. Бастакорнинг "Фарҳод ва Ширин" операси ҳануз А.Навоий номидаги миллий академик опера театрида мухлислар эътиборига ҳавола қилиниб келинмоқда. Санъатшуноснинг Шашмақом учун қилган меҳнати эса изланувчан шахснинг меҳнат натижаларидир. Ўрта Осиё мусиқа маданияти ва санъатига қолдирган бой мероси учун 1929 йили Туркманистон халқ артисти, 1937 йили Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.
В.А. Успенский 19 август 1879 йил Калуга шаҳрида дунёга келади. 1898 йили Оренбург ҳарбий билим юртини тамомлаган. 1900-1904 йиллар Кавказда ҳарбий хизматни ўтаб, 1913 йили Санкт-Петербург консерваториясини бастакорлик мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлайди.
1918 йил В.А.Успенский Тошкент шаҳрида яшаб ижод қилган, Ўрта Осиё мусиқа маданиятини ўрганган. Шу билан бирга ҳаёти учун хафвли ва жуда оғир шароитларга қарамай, Ўрта Осиё бўйича саккизта этнографик экспедициялар ўтказган. Тўпланган маълумотлар натижаси асосида бир қанча ўзбек, туркман ҳамда тожик миллий-анъанавий мусиқасига оид нота мажмуаларини тузган. 1932 йили Бухоро шаҳрида Успенский илк бор Шашмақомни танбур ва усул каби чолғу асбоблари бўйича нотага туширган. "Шашмақом" 1924 йил нашр қилинган.
350 дан зиёд мусиқий асарларни қайд қилган ва улар орасида халқ қўшиқлари ва чолғу асбоблари учун мусиқалар яратгани сабабли 1925-1929 йиллар Туркманистонда учта фольклорлик экспедициясини ўтказган. Шунингдек, у миллий мусиқамиз бойлиги саналмиш "Туркман мусиқаси" (В.М.Беляев билан ҳамкорликда), "А.Навоий матнига мусиқа", "Ўзбек вокал мусиқаси" каби бир қанча мусиқалар муаллифи ҳамдир.
1931 йил Фарғона водийсига уюштирилган мусиқий-этнографик экспедицияга бошчилик қилган ва ўзбек халқ мусиқаси асарини ёзган.
1932-1949 йиллар Тошкент санъат институтида мусиқа бўлими мудири вазифасида мусиқий этнографик текширувлар билан шуғулланиш билан бирга Тошкент консерваториясида талабаларга дарс берган. 1918-1922 йиллар консерваторияда, 1928-1934 йиллар мусиқа билим юртида гармониядан дарс берган, 1936 йили профессор номзодлигини қўлга киритган ва мусиқа назарияси фанидан сабоқ берган, шу билан бирга мусиқа назарияси факультети декани бўлган. 1943 йили В.А.Успенский санъатшунос докторликни қўлга киритган.
В.А.Успенский 9 октябрь 1949 йил дунёдан кўз юмган ва Тошкентнинг Боткина қабристонга қўйилган.
В.А.Успенский "Фарҳод ва Ширин" (1936 йил) ўзбек мусиқий драма муаллифи, 1941 йил Г.А.Мушель билан ҳамкорликда ушбу мусиқий асарни ишлаб опера жанрига ўзгартиришган.
У симфоник оркестр, хор ва фортепиано учун асарлар яратган. Шунингдек, ўзбек тарихининг ноёб асарлари саналмиш ўзбек шоири ва драматурги Ҳамид Олимжонинг "Муқанна" пьесасига мусиқа басталаган ва Ҳамза номидаги Ўзбек миллий академик театрида мухлислар эътиборига ҳавола этилган. 1947 йил симфоник оркестр учун А.Навоий хотирасига бағишланган "Лирик поэма" асарини басталаган. Ижод маҳсуллари қаторида ўзбек миллий чолғу асбоблари (най, кўшнай, чанг, доира, сафаил) учун басталанган ансамбль миллий мусиқа хазинаси десак муболаға бўлмайди. Симфоник оркестр учун ўзбек поэма-халқ қўшиқлари(1944), Ўрта Осиё миллатлари учун тўрт оҳанг (1934), Туркманча каприччио (1945), фортепиано учун - "Новелла" (1947), хор ва фортепиано учун - "Жангга, баҳодирлар" (Чустий сўзига басталанган 1941), "Марш" (1941), драматик спектакллар учун мусиқа, шу қаторда "Ёрилтош" (1943) каби мусиқий асарлар буюк санъатшуноснинг ўзбек милий мусиқа тарихининг ўлмас нодир ижод намуналаридир.
В.А.Успенский «Ҳурмат белгиси» ордени билан мукофотланган.
Тошкент консерваторияси хузуридаги ихтисослаштирилган болалар мусиқа мактаби буюк бастакор номига қўйилган.