Усмон Носир

Таваллуд топган сана: 1913 йил

Вафот этган сана: 9 mart 1944 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

47870

Таржимаи ҳол

Усмон Носир – ўзбек шоири, таржимон, драматург. 30-йилларнинг бошларидаёқ у ўз дунёқараши орқали ўзбек шеъриятига янгича оқим олиб кириб, унга ўз ҳиссасини қўшган шоир сифатида танилган.

1913 йил Наманганда туғилган. Кейинчалик Қўқонда яшаган. Бошланғич таълимни бошланғич мактабда олиб, янги услубдаги интернетда давом эттирган, адабиётга қўйган илк қадамлари 1929 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади.

1932 йил унинг илк шеърий тўплами “Қуёш билан суҳбат” дунё юзини кўради, кетидан бирданига икки китоби – “Сафарбар сатрлар” ва “Тракторобод” нашрдан чиқади. 1935 йил “Юрак”, 1936 йил эса “Меҳрим” китоблари омма эътиборига намоён этилиб, шеърият ихлосмандларини ҳаяжонга келтирган. У барчанинг оғзида эди. Москва газеталари иштиёқ билан: “Шарқда Пушкин пайдо бўлибди”, дейишган. Унинг асарлари турли тилларга таржима қилинган, шеърлари ва достонларини ёд олишган, у томонидан қилинган А.Пушкиннинг “Боғчасарой фаввораси” ва М.Лермонтовнинг “Иблис” романининг таржимаси эса бебаҳо саналган.

Усмон Носир ўзининг драматургик асарлари билан кенг жамоатни ҳайратда қолдирган вақти унинг ёши бор-йўғи 18 да бўлган, масалан, “Назиржон Ҳалилов” саҳна асари. Бир йилдан сўнг эса “Зафар”, “Ғалаба” ҳамда “Душман” каби саҳна асарлари пайдо бўлди. 21 ёшида “Атлас” номли саҳна асарини ёзган. Булар ёш ўзбек драматургиясида ўзгача ҳодиса бўлиб, ўз даврининг энг долзарб мавзуларини акс этган.

1937 йилнинг 27 январь куни республика жавмоатчилиги ёш шоирнинг 10-йиллик ижодини кенг нишонлаган, орадан ярим йил ўтгач, Ёзувчилар уюшмасида мажлис уюштирилиб, “шоирнинг ҳулв-атвори”ни кўриб чиқиш масаласи кўтарилган. Мажлисдан икки кун ўтгач, шоирлар сафидан четлатилиб, ҳибсга олинади. Бу воқет 1937 йилнинг 13 июлида бўлиб ўтган. Усмон Носир “халқ душмани” тамғаси билан сургун қилинади. Энди уни Златоустск қамоғи, Владивосток, Магадан, Мариинск лагерлари кутарди. 1943 йил у ҳозирги Кемерова вилояти ҳудудидаги Сибирь лагерларида бўлган.

1940 йилнинг 20 августида Усмон Носир Магадандан Сталиннинг номига ариза ёзишга журъат қилиб, унда ўз ишини “кўриб чиқишларини” сўрайди. “Халқ отаси”га қамоқда ўтириб ҳам, “шеърий роман”, учта саҳна асари ва бир қатор шеърлар ёзгани ҳақида хабар беради: “Мен ҳали ёшман ва ғайратга тўламан! Мен халқнинг фаровонлиги учун ижод қилишим керак! Мен айбсизман!”, дея қайд этган шоир.

Ушбу аризани Сталин кўриб чиққан. Ўзбекистон ҳукуматига Усмон Носирнинг аризасини кўриб чиқишни буюради. 1944 йилнинг охирларига келиб, ҳайъат гуруҳи тузилиб, унда профессор Боровков, шоир Мақсуд Шайҳзода ва ўша вақтда “Қизил Ўзбекистон” газетасининг бош муҳаррири Сиддиқ Ражабовлар бўлган. Ҳайъат Усмон Носирни айбсиз билиб, уни оқлашади.Афсуски, шоир бу вақтга келиб оламдан кўз юмганди. У 1944 йилнинг 9 март куни вафот этади, 15 март куни Суслов қишлоғидаги (ҳозирги “Первомайский”) қабристонга дафн этилади.

Усмон Носир ўзидан кейин кичик бўлса-да, жуда бой мерос қолдирган ва халқнинг юрагида яшашда давом этмоқда.

Кемеровск вилоятида Усмон Носирнинг хоки сақланади. У ерда шоирнинг хокини ерга кўмган шахс - Анатолий Митрофанович Сирота истиқомат қилади. Сиёсий маҳкум қилинганларнинг собиқ қабристони ўрнидаги кенг далада ғарбга юзланаётган ягона ҳайкал қад ростлаб турибди. 

2003 йил Ўзбекистонда ўзбек шоири Усмон Носир таваллудининг 90-йиллиги кенг нишонланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси