Усмон Азим

Таваллуд топган сана: 1950 йил

Туғилган жой:Сурҳондарё

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Ёзувчилар, Шоирлар

6415

Таржимаи ҳол

Усмон Азим - шоир, драматург, кинодраматург ва носир. У яратган ўнлаб тўпламларга кирган шеърлар, достонлар ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олади. Шу билан бирга ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади, уйқудаги туйғуларини жунбушга келтиради.

У 1950 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган.

1972 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. У даставвал журналист сифатида турли газета-журналлар ва нашриётларда ҳамда республика радиосида ишлаган.
Маълум вақт Республика Президенти Девонида Давлат маслаҳатчиси (ёшлар бўйича) вазифасини ҳам бажарган. Ҳозирги кунда адиб, асосан, ижод билан машғул.
Усмон Азим 1979 йилда чоп этилган «Инсонни тушуниш» илк шеърий китоби билан адабий жамоатчиликнинг эътиборини қозонган.
Усмон Азим - Ўзбекистон халқ шоири (2000) унвони, шунингдек, йилнинг энг яхши шеърий асарлари номинацияси бўйича «Офарин» мукофоти, Грузиянинг "В.Маяковский" номидаги Давлат мукофоти (1982) га сазовор бўлган.

Миллий театримиз саҳнасида қўйилган «Кундузсиз кечалар» спектакли Андижонда бўлиб ўтган халқаро театр фестивалида «Энг яхши спектакль» деган мукофотга сазовор бўлди.

Миллий театримиз саҳнасида қўйилган «Кундузсиз кечалар» спектакли Андижонда бўлиб ўтган халқаро театр фестивалида «Энг яхши спектакль» деган мукофотга сазовор бўлгандан сўнг унинг «Ҳолат» (1979), «Оқибат» (1980), «Кўзгу» (1983), «Сурат парчалари (1985), «Дарс» (1985), «Иккинчи апрель» (1987), «Бахшиёна» (1989), «Ғаройиб аждарҳо» (1990), «Уйғониш азоби» (1991), «Ғусса» (1994), «Узун тун» (1994), «Бор экан-да, йўқ экан» (1995) шеърий ва «Жоду» (2003) насрий тўпламлари босилди.
Шоир 1995 йилда «Сайланма» шеърий китобини нашр эттирди. Бу китоб адабиёт жамоатчилиги томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди ва Усмон Азимнинг XX аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин истеъдодларидан бири эканлиги аён бўлди. 2001 йилда нашр этилган «Куз» шеърий китоби эса шеъриятимизнинг сўнгги йиллардаги юксакликларидан бири деб баҳоланмоқда.
У яратган ўнлаб тўпламларга кирган шеърлар, достонлар ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олади.
Шу билан бирга ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади, уйқудаги туйғуларини жунбушга келтиради. Усмон Азимнинг шеърлари француз, немис, инглиз, поляк, эстон, грузин, македон, литва, турк, тожик, рус, қозоқ, қирғиз ва бошқа тилларга таржима қилинган. Ўз навбатида, Усмон Азим Элюар, Доғларжа, Вознесенский, Ватсиетис, Марсинкявичус каби ўнлаб шоирларнинг ижодидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилган. Шоирнинг кўплаб шеърлари таниқли ҳофиз ва хонандалар томонидан қўшиқ қилиб, ижро этилади.
Ижодининг илк даврида радиодраматургияда («Бахтли бўлайлик», «Ҳужжатли фильм учун сюжет», «Баҳодир ва малика» пьесалари) ўзини синаб кўрган шоир, кейинги йилларда драма ёза бошлади. Унинг «Кундузсиз кечалар» (1998), «Алпомишнинг қайтиши» (2000), «Бир қадам йўл» (2002), «Ўтган замон ҳангомалари» (2003), «Адибнинг умри» (2005) драмалари саҳналаштирилган.
«Алпомишнинг қайтиши» учун муаллиф 1999 йилнинг «Энг яхши драматурги» деб эътироф этилди. Шоир кино санъатида ҳам ўз кучини синаб кўрмоқда. «Севги» (1998) филмининг сценарийсини ўз ҳикояси асосида ёзган. Унинг сценарийси асосида икки қисмдан иборат «Алпомиш» (2000) филми суратга олинди. «Алпомиш» достонининг киноталқини учун муаллиф Бухорода ўтказилган кинофестивалда махсус мукофот олди.

 

Видео галерея

Расмлар галереяси