Туроб Тўла

Таваллуд топган сана: 24 dekabr 1918 йил

Вафот этган сана: 1990 йил

Туғилган жой:Қозоғистон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

15112

Таржимаи ҳол

Туроб Тўла (ҳақиқий шарифи – Тўлахўжаев) – ўзбек шоири. 1918 йил 24 декабрь куни Чимкент вилояти, Турбот қишлоғида деҳқонлар оиласида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. 1934 йилдан шеърлар ёзишни бошлаган, 1939 йил биринчи шеърий тўплами чоп этилган.

1942 йил Тошкент педагогика инстиутининг филология факультетини тамомлаган. Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси. 1934 йилдан матбуотда кўрина бошлаган. У “Шеърлар” (1939), “Табассум” (1944), “Бахт тонготори” (1948), “Оромижон” (1961), “Камалак” (1972), “Қуёш найзада” (1974) каби шеърий тўпламлар муаллифи.

Туроб Тўланинг ижоди халқнинг тинчлиги учун курашга бағишланган. У, шунингдек, кўплаб қўшиқ, бир қатор киносценарийлар ва нашр этилган очерклар муаллифи ҳамдир. А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Н. А. Некрасов, У. Шекспир ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Туроб Тўла “Мафтунингман”, “Фурқат” фильмларининг муаллифларидан. У “Шошмақом”  мусиқий бадиий бадиий фильмининг сценарийсини ёзган.

“Ҳурмат белгиси” ордени, медаллар, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвони билан тақдирланган.

Театр санҳналарида қўйилган бир қатор саҳна асарларини ёзган. Жумладан, “Қари қиз”, “Қизбулоқ”, “Момо ер” (Ч. Айтматовнинг асари бўйича), “Нодирабегим”,”Қаҳр”. 

1990 йил вафот этган.

Расмлар галереяси