Тансиқбоев Ўрол

Таваллуд топган сана: 1 yanvar 1904 йил

Вафот этган сана: 18 aprel 1974 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Рассомлар

28456

Таржимаи ҳол

Ўрол Тансиқбоев – халқ рассоми, бадиий академиянинг чинакам аъзоси, Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг раиси (1956-1959).

Тошкентда туғилган. Етти йиллик мактабни тугатиб, заводга ишга киради. Ўрол йигирма ёшидан расм чизишни бошлайди.

Ўрол Тансиқбоевнинг биринчи суратлари у ишлаган заводнинг клубида намойиш этилган. 1924 йил “Туркистон ҳақиқати” газетасида “Ўрол Тансиқбоев исмли ишчи-рассом ҳақида” қайд пайдо бўлади. Тошкнетдаги санъат музейи қошидаги биринчи ўқитувчиси (1923-1927 йиллар) Н. В, Розанов бўлган. Таъсирчан маҳорат, импрессионистик ҳиссиётлар ёш Тансиқбоевнинг “Ўзбек портрети” номли ишида намоён бўлди (1927, Шарқ музейи, Москва). 1928 – 1929 йиллар Ўрол Тансоқбоев Пенза рассомчилик олийгоҳида И. С. Горюшкин-Сорокопудов қўлида таҳсил олади.

1929 йил Москва шаҳрига ташриф буюриб, рассом музейлар билан танишади, унда чуқур таассуротлар қолдирган замонавий ғарбий-оврупа санъатини кўради. Шу вақтдан эътиборан, бетиним изланишлар, мустақил йўналиш танлови сари интилишлар бошланади. Тансиқбоев – оврупа маданиятига юзланиб, оврупача авангард усулларини эгаллаган, ўзгача дунёқараш ила ёрқин шахсияти шакллантирган чинакам миллатпарварчилик руҳидаги илк рассом. Ўрол Тансиқбоевнинг маҳорат тажрибаси у яшаган ва ижод қилган даврнинг бадиий моҳиятида тушунилади. Ўша йилларда замонавий ўзбек рассомчилик санъати шаклланиш бўсағасида турган ва у илк қалдирғоч бўлган. Ушбу жараёнларда П. Беньков, A. Волков, М. Курзин, Н. Кашина, А. Николаев, B. Уфимцев каби рассомлар алоҳида ўринга эга, зотан, улар ўз ижоди орқали миллий мактабнинг юқори даражасини аниқлаб беришган.

1934 йил Москва ҳамда Филадельфияда бўлиб ўтган Ўзбекистон санъат асарлари кўргазмасидан сўнг уни “ўзбек рангшунослигининг чўққиси”, деб атай бошлашган. Йиллар ўтгани сари унинг ижодида воқеълик йўналишидаги манзара тарсвирига майли кучлироқ намоён эта бошлайди. У инсон ва табиат ғоясини ўз асарлари орқали етказади.

Санъатшуносларнинг таъкидлашича, Ўрол Тансиқбоев ўзининг ижодий изланишлари туфайли, ўзбек манзарашунослик санъатини бутунлай ўзгартирган, пленэр этюди доирасидан четлашиб, манзара-картинасини яратган.

ХХ мобайнида у миллий манзарашунослик ривожини белгилаб берган, янги асрда эса унинг ретроспектив юбилейи – ўзбек миллий тасвирий санъатини замонавийлик билан боғловчи, изчилликни тиклови муҳим ҳодисалардан бири бўлди. Йиллар ўтгани сайин, унинг асарлари томошабинларга катта эстетик завқ ҳадя этиши билан бирга, ўз даврига хос санъатга қўйган қадами билан ҳам ўлчаниб, устанинг тарихий аҳамиятида янги маънога эга бўлади.

Ў. Тансоқбоев ижодининг эрта паллаларидаги ижод намуналаридан унинг атроф-муҳитга бўлган муҳаббатини пайқаш мумкин, шу билан бирга, ўтмишга нисбатан ҳеч қандай завқ, ҳеч бир услубчилик сезилмайди.

30-йиллардаги ижодида импрессионистик ишларни кўриш мумкин, масалан, “Пленэрдаги автопортрет” (1935) ва воқеъий портрет – А. Подковыровнинг портрети (1935), шунингдек, неопримитивизм руҳидаги “Ўзбек. Самарқанд” (1934). 30-йилларнинг иккинчи яримидаги “Бирчмулла”, “Боғистон”, “Баҳорий ишлар” орқали рассомнинг кейинги ижоди пейзаж жанри йўланиши бўйича кетиши белгиланади.

Ў. Тансиқбоевнинг 20-йиллар боши, 30-йиллар охиридаги ишларини синчковлик билан ўрганиш орқали ундаги яширин интилишларни пайқаш мумкин. Н. Розанов студиясини битириб, Пенза бадиий олийгоҳида икки йилгина таҳсил олиб, рассом талабалик паллаларида кўп ушланиб қолмай, ҳадиксираб ўз йўналишини танлай олди. Кўплаб омиллар сабаб Тансиқбоев авангард йўналиши томон шиддат ила ривожланди. Бунга Москва музейидаги кўрган замонавий оврупа тасвирий санъати таассуротлари, авангард усулларини Шарқнинг анъанавий бўлаклари билан уйғунлаштириш замин бўлиб, у учун янги маҳoрат мактаби бўлиб хизмат қилди. Мунозара ва кўргазмалар муҳити, Тансиқбоевдан йигирма ёшлар катта бўлган ва ўзининг ижодкор сифатида аниқ йўналишига эга бўлган А. Волков, М. Курзин, А. Николаев, А. Подковыров каби рассомлар билан елкама-елка ишлаш ички эҳтиёжлар сари дадил изланишлар, эркин ижод имкониятларини очди.

“А. Тошкенбоевнинг портрети”дан бошлаб, 30-йиллар ўрталаригача Тансиқбоев XIX – XX асрларгача бўлган оврупача тасвирий санъатнинг асосий йўналишларини жадал босиб ўтди. Ҳар бир замонавий рассом учун муҳим қадам бўлган импрессионизм йўналишини А. Тансиқбоев ўзининг А. Тошкентоев портретида намоён этди. У ҳавони, таъсирчан муҳитнинг ёрқин рангларини етказиб беришни ўрганди, табиат билан узвий боғлиқликка эга бўлди. Дивизионизм билан қизиқиб (“Карвон”), Сезаннга ва кубизмга яқин бўлган ишларида (“Пушти манзарада йигитча шакли”, “Хожикент”) ва расмларида (“Ҳовуз бўйида”, “Эски шаҳар бурчаги”) постимпрессионизм тасвирий санъатида рангларининг кучайтириш ўрни (“Қизил куз”) ва фовизмда (“Боғда пешин”) муваффақиятли ривожланди.

Ўрол Тансиқбоев талабалик кезларидаёқ, тасвирий санъат тартиблари, уларнинг ривожлантириш йўллари ҳақида ўй сурган. 1927 йил иккита бадиий моҳиятни намойиш этган портрет чизган: бири (“А. Тошкентбоев портрети”) – импрессионизмга ва бошқаси (“Ўзбек портрети”) – шарқона безаклар, нишонлар билан тўлдирилган.

Тансиқбоевнинг мукаммал ривожланиш йўлида унинг ўша йиллар қилган ижод намуналари, 1951 йил – “Она ер” ва “Иссиқ кўл оқшоми” кабилар тасдиқлайди. Уларда, гўё, икки моҳият кураши кетаётгандай – ўша дарвларга хос иллюстратив интилишлар, ортиқча бўлаклар ва, умуман, табиат тимсолининг юзаки ифодаси, шунингдек, чуқур фалсафий-шеърий кечинмалар сари изланиш.

“Тохиатош” ва “Сирдарё” каби манзаралари диққатга сазовор. Ўрол Тансиқбоев ўз ижодининг янги бўсағасида туриб, ўзбек манзарашунослик тасвирий санъатига бутунлай ўзгартириш олиб кириши лозим бўлган.

Энг яхши манзаралари, айниқса “Қайрақум ГЭСида тонг”да умуминсоний изланишлар намоён бўлади.

60-70 йиллар рассом монументал бириккан, жадал ранглар уйғунлигига эга эркинроқ услубдаги тасвир талқинини яратишга муваффақ бўлади, унда гўёки, 30-йиллар руҳий изланишлари гавдалангандай. “Ангрен-Қўқон тоғ йўли”, “Помирдаги Қорақўл”, “Белесда. Қирғизистон”, “Олой водийси”, “Оқшомда Панж” полотноларида табиат орқали ҳиссиётлар ўзлаштирилади, худди эркинликка қайтадан юборилган кенг мактуб каби.

Ўрол Тансиқбоев Ўзбекистондаги бошқа санъат асосчилар каби мушкул, оғир йилларда, дунёда уруш ва бошқа драматик ҳодисалар юз берган вақтларда ҳаёт кечирган. Рассом уларни четлаб ўтмай, уларда санъатнинг гўзал саҳифаларига бўлган ишончни уқтирган. Ўз даврининг оғир масалаларига у муносиб тарзда жавоб қайтариб, рассомнинг энг яхши асарлари эса – миллий маданият тарихидаги атоқли устанинг маҳоратидан далолатдир.

Видео галерея

Расмлар галереяси