Тоғай Мурод

Таваллуд топган сана: 1948 йил

Вафот этган сана: 2003 йил

Туғилган жой:Сурҳондарё

Йўналишлар: Ёзувчилар

4650

Таржимаи ҳол

Тоғай Мурод (1948-2003) — унинг асл исм-шарифи Тоғаймурод Менгноров бўлиб, Тоғай Мурод адабий таҳаллусидир. У 1948 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманининг Хўжа Соат қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни 1966 йилда тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. 1994 йил ёзувчи Абдулла Қодирий номидаги Республика мукофоти совриндори бўлган, 1999 йил унга “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони топширилган.

Тоғай Мурод республика радиосида муҳаррир (1972-1976), “Ўзбекистон жисмоний тарбиячиси” газетасида таржимон (1976-1978), “Фан ва турмуш” журналида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган (1982-1984). 1985-1987 йиллар Москвадаги адабиёт институтида таҳсил олган.

Илк қиссаси – “Юлдузлар мангу ёнади” (1976) орқали китобхонлар орасида етук, ўзига хос ёзувчи сифатида танилган.

Тоғай Муроднинг ҳар бир янги асари республиканинг адабий ҳаётида муҳим воқеага айланади: “От кишнаган оқшом” (1979), “Ойдинда юрган одамлар” (1980) ва “Момо Ер қўшиғи” (1985).

“Ойдинда юрган одамлар” қиссаси учун Ойбек номидаги мукофотга сазовор бўлган. 1993 йил “Ёшлик” журналида “Отамдан қолган далалар” романи чоп этилган. Барча газета ва журналларда Тоғай Мурод асарларининг ўзига хос характери ҳақидаги ажойиб тақризлар, мақолалар чоп этилган.

Тоғай Мурод Жек Лондоннинг ҳикояларини ва драмасини, Е.Сетон-Томпсоннинг машҳур “Ёввойи йўрға” китобини ўзбек тилига таржима қилган.

2001 йил Тоғай Муроднинг иккинчи романи “Бу дунёда ҳатто ўлим йўқ” нашрдан чиқади.

Тоғай Муродни, аввалам бор, даврнинг ижтимоий масалалари, инсоннинг ахлоқий қиёфаси, меҳнатга, инсонларга бўлган муносабати ташвишга солади. Бурч, мажбурият, меҳнаткашлик, жасорат, ҳаққонийлик, самимийлик, меҳрибонлик – шулар ёзувчи бадиий сўз орқали ифода этган инсоний ҳислатлардир. Тоғай Муроднинг “От кишнаган тун” қиссасининг қаҳрамони – оддийгина чўпон йигити Зиёдилла ҳам шундай ҳислатларга эга бўлган.

Ижод намуналари

“От кишнаган оқшом” (1979)

“Ойдинда юрган одамлар” (1980),

“Момо Ер қўшиғи” (1985)

Видео галерея

Расмлар галереяси