Султон Жўра

Таваллуд топган сана: 1910 йил

Вафот этган сана: 10 noyabr 1943 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар, Қаҳрамонлар

27483

Таржимаи ҳол

“Султон Жўра ўз даврининг донғи кетган, ёшларнинг сиёсий авлодининг ёрқин вакили ҳисобланади. Мутахассислиги бўйича ўқитувчи, у самимий маънавий шеърлар ва достонлар ёзган, ўз халқини юқори оврупача ва рус маданияти билан таништирган”, - Ўзбекистон ёзувчиси, академик К. Яшен халқ шоири ҳақида шундай ёзган.

Султон Жўра (ҳақиқий шарифи Жўраев) – ўзбек совет шоири – 1910 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманининг Қоғолтом қишлоғида камбағал оилада дунёга келган.

Оилада беш нафар фарзанд бўлишган. Шафқатсиз тақдир ёш болакайни ота-онадан эрта айирди. Отаси ҳам, онаси ҳам болакай 10 ёшни қарши олганида оламдан кўз юмади. Очликдан ўлмаслик учун Жўра пиёда Бухорога – опасиникига йўл олади. Бухорода у мактабга ўқишга киради. Мактаб дастурини якунлагач, Бухоро педагогика техникумига ариза топширади. Ўқишни тамомлаб, сафдошлари билан бирга вояга етганлар орасида саводсизликка барҳам бериш учун тўгарак ташкил этади. У кўп китоб ўқиган, шеърлар ёзган.

Моҳира Исаевна Жўраева шоирнинг ҳам турмуш ўртоғи, ҳам рафиқаси, шоир уни эркалаб “азизам”, деб чақирган. Айнан шу аёлга у ўзининг дилдан ёзилган шеърларини бағишлаган. У шоирнинг ҳаёти ҳақидаги хотираларини ёдга олиб, мухбирларга сўзлаб берган.

... Суратдаги саҳнадан жилмайиб турган қўнғироқ соч бола – “Султон курсдошлари билан Андижон педагогика институти бўйлаб шеърлар ўқирди”. 1933 йил Султон Андижонга кўчиб ўтади, педагогика институтида дарс беради, шу институтнинг тарих-педагогика факультетининг тунги курсларида таҳсил олади.

Ўқишни якунлаб, Ўқитувчилар институтига ишга ўтиб, она тили ва адабиёт, жўғрофия фанларидан дарс беради. Ажойиб педагог, болаларни яхши кўради, уларнинг нозик оламини тушунади, уларга ўзбек ва рус тилидаги кўп шеърларини бағишлайди: “Кимнинг хати чиройли”, “Тиниш белгиларининг мажлиси”, “Ойна нечта?”, “Ёлғончи”, “Ҳарфлар паради”, улар учун эртаклар ёзади: “Мовий гилам”, “Эчки ва қўй ҳақида эртак”, “Қалдирғоч”. XVII аср астрономига, олими ҳақидаги “Бруно” ва Катта Фарғона каналининг қурилиши ҳақидаги “Карим ва Қундуз” достонларини ёзган.

... Бу эса ўзига хос сурат – қари аёл суратни силаб қўйди – “1932 йил. Тўйдан кейинги иккинчи кун” – Султон ёш рафиқасига бир қучоқ гул совға қилмоқда – тилла ранг шарлар... У шундай деганди: “Бу қуёш!” “Йўқ, қуёш бу – сизсиз!, жавоб қайтарди Моҳира”.

Бир-бирига ғамхўрлик, севги ва эътибор туйғулари уларнинг уйига қалдирғоч каби қўниб, атрофдагиларга ёруғлик ва илиқлик улашди. “Менинг қуёшим...” – Моҳира ўша суратга шундай ёзиб қўйди...

... Яна бир сурат: Султон оила даврасида: рафиқаси, фарзандлари – Ботир, Нурия, Румия ва икки яшар Илҳомий. Ҳа, уч йилдан сўнг кенжатойимиз бўлмай қолади... Унгача ота ўз фарзандларига китоб ўқиб беради ва мусиқани, бўёқларда сурат солишни ўргатади. Уйда китоблар кўп, Султон Навоий, Пушкин, Лермонтовни қайта ўқишни ёқтиради. Бешта тилни биларди: ўзбек, рус, татар, тожик, қозоқ. Яхши куйларди, мумтоз мусиқани ёқтирар, скрипка ва балалайкада чалишни биларди.

Уйга кўп меҳмон келарди, адабиёт, санъат, тарих бўйича баҳслар бўлиб ўтарди. Султон – барча давранинг файзи, ёқимли суҳбатдош ва доно маслаҳатчи. Ижодкор ёшларга оталарча муносабатда, уларга қўлдан келганча ёрдам қўлини чўзиб, иқтидорининг ривожида мадад кўрсатарди. Ёзувчи ва шоирлар билан ёзишмалар олиб борарди.

Жамоат фаолияти билан кўп шуғулланарди, у давлат кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган.

“Фидокор” (1939), “Москва” (1941) каби тўпламлари омма эътиборига ҳавола этилган. Китоблар фақат китобхонлар орасида шуҳрат қозонибгина қолмай, танқидчи ва адабиётшунослар томонидан ҳам юқори баҳога лойиқ топилган.

Шоир совет саноатида шиддатли тезликда ривожланаётган баланд иморатларга катта эътибор қаратган. У Катта Фарғона каналининг қурилишига бағишланагн “Карим ва Қундуз” (1939) достонининг муаллифи. Ўзини болалар учун шеърлар муаллифи сифатида ҳам синаб кўрган.

Шоир ҳаётлигида бирин-кетин “Фидокор”, “Москва”, “Ҳақиқатнинг туғилиши” ва бошқа тўпламлари чоп этилади. Унинг кўплаб асарлари оптимизм руҳида, уларда адолатга ишонч ва меҳрибон ғояларнинг ютуғи, она юртининг порлоқ келажагига ишонч яққол намоён бўлади.

... Бу сурат эса альбомда алоҳида ўринга эга, унга “Москва, Кремль, 1939 йил 20 февраль” қайди туширилган. Суратда Михаил Иванович Калинин Султон Жўрага педагогик ва адабий фаолияти учун “Ҳурмат белгиси” орденини тақдим этмоқда. Атрофларида бошқа совриндорлар Александр Фадеев, Михаил Шолохов, Янка Купала, Петрусь Бровка, Сергей Михалков, Валентин Катаев, Ғофур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва ўша даврларнинг бошқа таниқли ёзувчи ва шоирлари.

... Уруш акс-садоси. Уруш йиллари суратлари олдида сарғайиб кетган учбурчаклар ётипти – фронт мактублари. Албатта, Султон фронтга бормаса ҳам бўларди – унинг совути бор эди, аммо у ўзининг ҳаётий нуқтаи назари билан халқнинг ташвишидан йироқ бўлиши ҳам мумкин эди. Урушнинг иккинчи куниёқ, 1941 йил 23 июнь куни С. Жўра Андижон давлат қўмитасига юзланади ва фронтга юборишларини сўрайди, лекин рад жавобини олади. Еттинчи мурожаатидан сўнггина қониқарли жавобни олади. 1942 йил февраль ойида Султон ўз хоҳиши билан фронтга кетади.

У Қизил нишон 2-гвардия дивизия пулемётчиси бўлиб, Белоруссия фронтида хизмат қилган ва ҳарбий газеталарда шеърлари кўп карра чoп этилган. Ўз яқинларига илиқ, оптимизмга бўла мактаблар йўллаган.

1942 йил СССР Коммунистик партияси аъзолигига қўшилади.

1943 йил 14 ноябрь куни Белоруссиянинг Гомель вилояти Лоевск туманидаги Борщовка қишлоғи озод этилиши билан шоир қаттиқ ярадор бўлади ва Пустая Гряда қишлоғининг тиббиёт-санитария батальонига етказилади. Бироқ, уни қутқаришга шифокорлар ожизлик қилди. У аввалига, шу қишлоққа дафн этилди, кейинроқ, майитининг қолдиқлари умумий оғалар қабристонидан Козероги кишлоғидаги қабристонга кўчириб ўтилган... 43-йил биринчи дафн маросимида Моҳира ўз кўзига ишонмаган: “1943 йил 14 ноябрь куни Белоруссиянинг Гомельск вилояти Козероги қишлоғини озод этилишида сизнинг турмуш ўртоғингиз ва содиқ дўстингиз Султон Жўра фидокорона жон берди. Жасорат ва барқарорлик, урушда кўрсатган жонбозликлари учун ўлимидан сўнг II даражали Ватан уруши ордени билан мукофотланади”...

Кейинроқ у кўп карра ҳарбий бўлимга мурожаат қилади, тасдиқ жавоблари келаверарди, аммо у яқин инсони бошқа йўқлигига ишонмасди. Фолбинга боради, у эса эрининг тириклигини ва тез кунда қайтишини айтади! Уйларни тозалашга тушиб кетади – ахир, дадамиз тартибсизликни ёқтирмайди!.. Аммо у ҳозир ҳам, кейин ҳам қайтмади...

Султон Жўра қисқагина – 33 йил умр кўришига қарамай, жуда ёрқин ҳаёт кечирди, ўзидан сўнг бой ижодий мерос, истеъдодли ўқувчилар ва муносиб фарзандлар қолдирди. Унинг асарлари ўзбек адабиёти сайланмасидан жой олди. Рафиқасининг бетиним ҳаракатлари туфайли кўплаб китоблари вафотидан сўнг нашр этилди. У ҳурматга сазовор шоир – Султон Жўранинг хотирасини сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисобларди.

Айнан бу – “ўз даврининг декабристи” бўлган аёлга ўзбек ёзувчиси Омон Мухтор ўзининг “Йиллар шамоли” китобини бағишлаган. Йўқ, Моҳира Исаева, шунчаки таниқли инсоннинг рафиқаси, уй бекаси бўлмаган. Мактабда рус тилидан дарс бериб, кейинчалик меҳрибонлик уйи директори бўлиш билан бирга, фаол ҳаёт тарзини олиб борган. Айнан унинг Шароф Рашидовга мурожаатидан сўнг, Султон Жўранинг она ери, Бухоро вилоятининг Қоғолтом қишлоғидаги нураб ётган эски мактаб ўрнида янги мактаб биноси қад ростлади ва унинг номи билан аталди.

Белоруссиянинг Козероги қишлоғида ёдгорлик ўрнатилган бўлиб, қишин-ёзин гуллар очилиб туради. Ушбу қишлоқнинг ўзида мактаб ва кўча унинг номи билан аталган. Андижондаги 40-сонли мактабга С. Жўра номи берилган, аскарнинг ҳайкали ўрнатилган. Ўнг қўлида автомат ушлаган, сўл қўлида эса китоб ушлаб, бағрига босган ҳолда тасвирланган. Тошкент, Бухоро ва Андижонда унинг номи билан номланган кўчалар бор.

... Ўзбекистоннинг таниқли ҳужжатли фильмчилари Малик Қаюмов, Ўктам Ризаев ва Файзулла Хўжаевлар белоруссиялик операторлар билан ҳамкорликда жанг майдонида жон берган Ўзбекистон рассомлари, ёзувчилари, артистлари ҳақида “Аланга бўйлаб учиб ўтган қушлар” номли ҳужжатли фильмни суратга олишган. Фильмнинг асосий ғояси ўрнида аскар Султон Жўранинг ҳаёти ва ижоди очиб берилган. Фильмда, шунингдек, ўзбек делегациясининг ташрифи, шоирнинг рафиқаси ва фарзандлари ҳақида ҳам сўз боради.

С. Жўранинг ўғли ҳам отаси каби эрта шеърлар ёза бошлаган. Унинг шеърларидаги ифодалилик ва ёрқин сиймолар доим ўз шинавандаларини топган. Ботир табиатни жуда хуш кўрган: ҳар бир барг, шамолнинг эсиши, шудринг томчиси, қуёш нури – буларнинг барчаси сатрларда шоирнинг шахсий кечинмалари орқали туширилган.

1993 йил Ботир оламдан кўз юмади – уни узоқ давом этган касаллик синдиради... Унинг ўзов йили 90 ёшни қарши олган онасига бағишлаб ёзилган башоратли сатрлари эса ҳануз яшашда давом этмоқда.

Расмлар галереяси