Соҳибназаров Насрулло

Таваллуд топган сана: 9 yanvar 1944 йил

Туғилган жой:Тожикистон

Йўналишлар: Миллий ҳунармандлар

4428

Таржимаи ҳол

Уста Насрулло Соҳибназаров халқ амалий ҳунармандчилигида донғи кетган усталардан бири ҳисобланади. У Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғоч ўймакорлиги устаси сифатида танишади ва ҳурмат қилишади. Насрулло Соҳибназаров таъмирловчи усталарнинг олтинчи авлодидир. Уста Насруллони билган одамлар у ёғочдан ҳамма нарса ясай олади дейишади. Дарҳақиқат, у шундайлар тоифасига киради.

Насрулло Соҳибназаровнинг ёғочдан ишланган шундай ажойиб ишлари борки, улар анъанавий айвон қонунларига риоя қилади. Бу санъат ишларининг ўзига хослиги ёғоч сталактитларига бириктирилганидир. Бундай санъат асарини яратилишида у 600 га яқин турли деталлардан фойдаланган. Аммо гап уста санъатининг бошқаларга ўхшамайдиган жиҳати ҳақида эмас, у Самарқандда айвон устунларига ишлов беришни биринчи бўлиб бошлагани ҳақидадир.

Дарҳақиқат, бундай ёғочга ишлов бериш безаклари аввал ҳам бўлган. Бироқ устанинг сўзларига қараганда, бу каби ёғочга ишлов беришни шакллантириш Самарқандда сўнгги бор 100 йил олдин юз берганди... Масалан, бундай намуналарни Хўжа Аҳрор Валий мақбарасида учратиш мумкин. Совет даврида бу анъаналар йўқолиб, унутилиб кетганди. Мана бугунги кунда уста Насрулло шарофати туфайли бундай маданий ёдгорликлар қайта тикланмоқда.

Бухородаги Абдуманнон мадрасасининг ёғоч эшикларига қайта ишлов бериши унинг ноёб ишларидан яна бири саналади. Буларни қайта тиклаш учун уста Насрулло 11 йил тер тўкишига тўғри келди. Иш жараёни ниҳоятда нозик ва бежирим бажарилганки, ёғоч ўймакорлиги вақтида игнадан ҳам фойдаланилган.

Уста ўзининг узоқ ўтмишдошлари яратган меҳнатга эҳтиёткорлик ва ҳурмат ила муносабатга бўлган. Бухородаги Абдуманнон мадрасасининг битта эшиги тавақасини биринчи иш асосида қайта тиклашга эришилди, лекин иккинчи эшик тавақасини устанинг ўзи ясади.

Мадраса ва масжидларга мўлжалланган таъмирлаш санъати ёки эшикларга ёғоч ўймакорлиги нақшларини безаш ишларини олиб борилаётганда фақатгина устанинг ноёб қобилияти эмас, балки ислом динига бўлган ҳурматни яхши сақлай олиши керак. Анъаналарга мувофиқ, меъморий иншоотлар эшигини ўрнатаётганда Муқаддас Қуръондан оятлар ёки Муҳаммад пайғамбаримизнинг ҳадислари кўчирилган. Демак, уста Ислом динидан хабардор бўлиши ва араб ёзувлари ва ҳаттотлик санъатини ўзлаштирган бўлиши лозим.

Тарихий обидаларни қайта тиклашдек хайрли ишларга ноёб истеъдоди, маҳорати ва чуқур билими билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган Ўзбекистон халқ устаси Насрулло Соҳибназаров - ана шундай уста ҳунармандлардан бири. Зеро, унинг Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Хожа Абду Дорун қадамжоси, Бухородаги Баҳовуддин Нақшбанд мақбараси учун ясаган нақшинкор устунлари эл назарига тушиб, соҳа мутахассисларию хорижлик меҳмонларни ҳайратга солаётгани бежиз эмас.

Яқин кунларда эса Мирзо Улуғбек таваллудинингнинг 615 йиллигиг абағишланган халқаро анжуман муносабати билан уста Насрулло Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасаси ички ҳовлисида жойлашган масжид учун янги эшиклар ясади.

Усто Насрулло фақатгина республикамиздаги диний иншоотларини ўзига хос ноёб шарқона ранглар билан тўйинтирибгина қолган, Ўзбекистондаги кўплаб иншоотларда – Тошкентда, Фарғона водийсида, Хоразмда ҳам ишлаган. 2003 йил миллий маданиятимизни сақлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Насрулло Соҳибназаров “Ўзбекистон халқ устаси” фахрий унвони билан мукофотланган.

Тарихий ёғоч элементларини қайта ишлаш усталари эски ёғоч ишаларини қайта таъмирлашда ҳар доим ҳам айнан ўша материаллардан файдаланиб бўлмаслги ҳақида гапиришади. Ёғоч, узоқ вақт чидамли материал бўлишига қарамай, у умрбод чидамли эмас. Шунинг учун, алоҳида элементлар ва барча таъмирталаб бўлаклар қайта яратилишни талаб қилади.

Усто Насрулло ёғоч безаклар ва нақшларни яратаётганда, қадимий шарқ усталарининг услубига риоя қилишга ва уларнинг мумтоз анъаналарини давом эттиришга ҳаракат қилишини тан олади. Ҳусусан, унинг айрим ўқувчилари мебеллардаги безак элементларини яратаётиб, замонавий ҳаётда талаб юқори бўлган итальян услубини ўзлаштирганлар.

Усто Насрулло нафақат шуҳрат қозонган ёғоч ўймакорлик устаси, балки доно ва сабрли устоз ҳамдир. У юздан ортиқ шогирдлар етиштирган. Айримлари устози билан, қолганлари мустақил равишда малакаларини ошириб келишади. Моҳир ганч устаси бўлиб етишиш учун қанча вақт талаб этилади? Деган саволга, уста файласуфона жавоб қайтариб,

“Бизнинг ҳунармандчиликда мутахассис тайёрлашнинг муддати йўқ. Билим ва кўникмаларни бир умр мукаммаллаштириш керак. Агар одам ўзини ўз касбининг устаси деб билса, демак, у ўсишдан тўхтаган. Ҳақиқий уста доим ўз устида ишлаши ва ўз касби учун янгилик яратиб бориши лозим. Халқда: бир аср яшасанг, бир аср ўрган, деган мақол бежиз эмас”, дея изоҳ беради.

Эҳтимол, ўз касбига шундай ёндашиши туфайли, уста Насрулла шу ёшида ҳам унутилган самарқанднинг ёғоч ўймакорлиги мактабини тиклаб, ёғочдан исталган буюмни ясай олади, энг ноёб ёғоч бўлакларини тиклай олади. Айнан шундай инсонларни Шарқда қадимдан Усто номи билан улуғлашган.

Тақдир Насрулло Соҳибназарни икки ўғил ва икки қиз, ўн олтитта набира билан сийлади. Унинг кўплаб авлодлари додасининг устахонасида ушбу осон бўлмаган ҳунарманчилик сир-асрорларини ўрганишмоқда. Демак, Соҳибназаровларнинг кўп асрлик халқ усталари сулоласининг келажаги порлоқдир.

Расмлар галереяси