Сирожиддин Саййид

Таваллуд топган сана: 30 oktabr 1956 йил

Туғилган жой:Сурхондарё

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

14200

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Тошкент оқшоми” газетаси, “Муштум” журналида ишлаган.

Кейинги йиллар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, “Шарқ юлдузи” журналининг бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатган.

Шу кунгача Сирожиддиннинг “Руҳим харитаси”, “Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Асрагил”, “Меҳр қолур, муҳаббат қолур”, “Куйдим” ва “Ватанни ўрганиш” каби бир қатор шеърий тўпламлари нашр этилган. Агар унинг биринчи “Орзу” номли шеъри 1975 йилда чоп этилган бўлса, биринчи тўплами “Руҳим харитаси” номи билан 1985 йилда чоп этилган.

А.Вознесенский, Б.Ахмадулин, В. Высоцкий, А.Файнбергларнинг кўплаб шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Бу ижод намуналари Россия, Озарбайжон, Туркия, Корея, Тожикистон ва Туркманистонда чоп этилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси