Шер Абдулла

Таваллуд топган сана: 5 avgust 1943 йил

Туғилган жой:Чиноз

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Шоирлар

5239

Таржимаи ҳол

Шоир, таржимон, фалсафа, эстетика ва этика муаммоларига бағишланган қатор мақолалар муаллифи Абдулла Шернинг тўпламларини ўқир экансиз шоирнинг оддий, аммо беғубор туйғулари, ёшлик орзулари самимий ифодаланганлигини, поэтик фикрлари тобора қуюқлаша бошлаганлигини, сезиш мумкин. Абдулла Шернинг ўз олдига қўйган ижодий вазифаларидан бири ҳам чуқур замонавий фикрчанлик, айни замонда замондошларга хос ҳиссий бойлик, шеъриятимизнинг анъанавий мусиқий равонлигини йўқотмаслиқдир.

Шоир ҳаётнинг рангин лаҳзаларини тийраклик билан кузатади, ўзига хос бадиий топилмалар воситасида муҳим фалсафий фикрларни ўртага қўяди. Ундаги лирик қаҳрамон гоҳ ўз дарди, ташвиши, гоҳо қувончи билан ҳам сизга яқин бўлиб қолади, сиз уни суйиб қоласиз, дардлашгингиз келади.

Абдулла Шер 1943 йил 5 августда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, аввал бошланғич мактаб ўқитувчиси, сўнг туман газетасида адабий ходим бўлиб ишлади.

1965-1970 йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ўқиди.

1969-1978 йилларда «Гулистон» журналида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, «Ўзбекистон физкультурачиси» газетасида муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлади.

1979-1981 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида таълим олиб қайтгач, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи, «Ёшлик» журналида масъул котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биринчи котибининг ижодий ишлар бўйича муовини, уюшманинг Тошкент вилоят бўлими масъул котиби вазифаларида ишлади.

Абдулла Шернинг дастлабки шеъри 1959 йили Чиноз тумани газетасида босилган. Шундан буён у «Кўклам табассуми» (1973), «Алёр» (1977), «Атиргул сояси» (1979), «Роз» (1980), «Куз ҳилоли» (1983), «Альш шиповник» (1987), «Қадимги куй» (1987), «Нуқтадан сўнг» (1989), «Тоқат» (1997) каби ўндан ортиқ шеърий тўпламларини нашр эттирди.
Абдулла Шернинг дастлабки «Кўклам табассуми» тўпламига кирган шеърларида шоирнинг оддий, аммо беғубор туйғулари, ёшлик орзулари самимий ифодаланганлигини сезиш қийин эмас. «Атиргул сояси» тўпламида эса шоирнинг поэтик фикрлари тобора қуюқлаша бошлаган. Асқад Мухтор қайд этганидек, Абдулла Шернинг ўз олдига қўйган ижодий вазифаларидан бири ҳам чуқур замонавий фикрчанлик, айни замонда замондошларга хос ҳиссий бойлик, шеъриятимизнинг анъанавий мусиқий равонлигини йўқотмаслиқдир.
Шоирнинг «Нуқтадан сўнг» тўпламига кирган достон ва шеърлари худди шу жиҳатдан эътиборни тортади. Энди шоир ҳаётнинг рангин лаҳзаларини тийраклик билан кузатади, ўзига хос бадиий топилмалар воситасида муҳим фалсафий фикрларни ўртага қўяди. Ундаги лирик қаҳрамон гоҳ ўз дарди, ташвиши, гоҳо қувончи билан ҳам сизга яқин бўлиб қолади, сиз уни суйиб қоласиз, дардлашгингиз келади. Шоир шеърлари ўзбек китобхонигагина эмас, балки қозоқ, қирғиз, озарбойжон, турк, рус, булғор, қалмиқ, қримтатар каби халқлар китобхонига ҳам яқин, чунки улар шоир шеърларини ўз тилларида ўқишга муяссар бўлишган.
Абдулла Шер таржима билан ҳам мунтазам шуғулланиб келади. У Байроннинг «Дон Жуан» шеърий романини инглиз тилидан, Ҳ.Ҳайненинг «Олмония» достони ва «Қўшиқлар китоби»ни олмон тилидан, Пушкин, Некрасов, Анна Ахматова асарларини рус тилидан ўзбекчага таржима қилган. Абдулла Шер 1989 йилдан буён Ўзбекистон Миллий (Тошкент Давлат) университети фалсафа факултети этика ва эстетика кафедрасида муаллимлик қилади.
У фалсафа, эстетика ва этика муаммоларига бағишланган қатор мақолаларнинг ҳам муаллифидир.

Расмлар галереяси