Шавкат Рахмон 

Таваллуд топган сана: 12 sentyabr 1950 йил

Вафот этган сана: 2 oktabr 1996 йил

Туғилган жой:Ўш

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Ёзувчилар, Шоирлар

22886

Таржимаи ҳол

Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган.
1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди.

1973 йилда Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга кўчиб келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди. У шоир сифатида ўзининг такрорланмас овози билан тенгдошларидан ажралиб турарди.

У узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 1996 йил кузида оламдан ўтди. Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади.

Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
Шоирнинг ўз қўли билан тайёрлаган, аммо вафотидан кейин нашр этилган «Сайланма» тўплами (1997)ни кўздан кечирсангиз, бутун ижоди давомида яратилган сара асарлари қаторида хасталик дамларида битилган шеърларга ҳам дуч келасиз.

Шавкат Раҳмон таржимон сифатида таниқли испан шоири Лорканинг гўзал шеърларини рус ва испан тилларидан таржима қилиб, икки марта нашр эттиради (1979—1989) ва ўзбек ўқувчисининг маънавий дунёсини бойитишга ҳиссасини қўшган.

Расмлар галереяси