Шарафиддинов Озод 

Таваллуд топган сана: 1929 йил

Вафот этган сана: 2005 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Ёзувчилар

19008

Таржимаи ҳол

Озод Шарафиддинов адабиёшунос, адабий танқидчи. О.Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилди. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини тугатди (1951). Москвада аспирантурани тугатди, фан номзоди илмий даражасини олди (1955). 

Озод Шарафиддинов поэзия муаммолари билан шуғулланди, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзди. Ўша даврдаги илмий-ижодий, адабий-танқидий изланишлари «Замон. Қалб. Поэзия» (1962) асарида ўз аксини топган. 

ХХ асрнинг 60-80 йилларида у Чўлпон ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишга интилди. О. Шарафиддинов ўзбек адабиётининг Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Зулфия сингари намояндалари ҳақида адабий портретлар яратди: «Истеъдод жилолари» (1976), «Адабий этюдлар» (1968), «Абдулла Қаҳҳор» (1988), «Биринчи мўжиза» (1979). Олим ижодида ўзга адабиётлар намояндалари ижоди ҳақида яратилган «Яловбардорлар» (1974) адабий-танқидий очерклар китоби муҳим ўрин эгаллайди.

Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 60- йилларидан ХИХ асргача бўлган ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни «Талант – халқ мулки» (1979), «Адабиёт – ҳаёт дарслиги» (1981), «Гўзаллик излаб» (1985), «Ҳақиқатга садоқат» (1988), «Сардафтар саҳифалари» (1999), «Президент» (2003) сингари асарларида акс эттирди.

Мустақиллик йилларида О. Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. «Чўлпон» (1991), «Чўлпонни англаш» (1994) китоблари, «Э'тиқодимни нега ўзгартирдим» (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принсиплари акс этган. Кейинги йилларда О. Шарафиддинов ўзбек адиблари, маданият-санъат арбоблари, олимлар ҳақида ўнлаб мақолалар ёзди. У жаҳон адабиётининг кўплаб намояндалари асарларини ўзбек тилига таржима қилди. "Кўлмак сувда қуёш парчаси" (франсуаза Саган), «Қадимги хитой насри намуналари», «Монументал тарғибот» (Вл. Бойнович), «Ал-химик» (Пауло Коэл’о) сингарилар.

Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. 1995—1997 йилларда «Тафаккур» журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифасини бажарди. 

У 1997 йилдан бери «Жаҳон адабиёти» журналининг бош муҳаррири. Озод Шарафиддинов Беруний номидаги Давлат Мукофоти лауреати (1970), «Буюк хизматлари учун» (1999), «Меҳнат шуҳрати» (1997) орденлари соҳиби. 2002 йил 23 августда Озод Шарафиддиновга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилди.

2005 йил, 76-ёшида вафот этди.

Видео галерея

Расмлар галереяси