Шаҳобиддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ибн Абдур-Рашид ал-Хуровий

Туғилган жой:Ҳирот

Йўналишлар: Тарихчилар

4269

Таржимаи ҳол

Ҳофиз Обрў Ҳиротда туғилиб ва у ерда яшаган. У Амир Темур саройида котибияти вазифасида хизмат қилган ва унинг юришларида иштирок этган. Шоҳруҳ ҳукмронлиги даврида Шоҳруҳ саройида бош мирзоси сифатида хизмат қилган. У география ва геодезияни мукаммал ўрганган. Амир Темур ҳукмронлиги тарихи ва унинг ворислари тўғрисида бир қанча қўлланмаларни у форс тилида ёзган.

Асосий ижодий ишлари:

  • “Зайл-и" “Зафарнома” ва Шомий”(“Зафарнома” Шомий- 1404-1405 йиллардаги Амир Темур ҳукмронлиги тарихи).
  • “Жўғрофия ва Ҳофизий Обрў” (“Ҳофизий Обрў” географияси – ер таърифинининг умум ёзилиши, Кармана, Хуросон тарихи ва географияси, шунингдек, Моварауннаҳр географиясидан ташкил топган.
  • “Зубдат ат-тавориҳ” (“солнома қаймоғи”) — Амир Темур ва унинг ўғли Шоҳруҳмирзо ҳукмронлик даврини (1430 йилларни) ўз ичига олади.

Ҳофизий Обрў Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври тарихи солномасига асос солган муаллифлардан саналади. Унинг бебаҳо жўғрофик асарлари Моворауннаҳр ва Хуросон географиясини ўз ичига олади.

Ҳофизий Обрўнинг қўлёзмалари Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври бўйича, шунингдек, XIV асрларда Хуросон ва Моворауннаҳрнинг тарихий жўғрофияси манба сифатида келтирилади. Ҳофизий Обрўнинг қўлёзма асарлари бир қанча жаҳон китоб сақланадиган биноларда, бу борада бир неча илмий тадқиқотлар ёзилгани тарихдан маълум.

Расмлар галереяси