Савицкий Игорь Витальевич

Таваллуд топган сана: 4 avgust 1915 йил

Вафот этган сана: 27 iyul 1984 йил

Туғилган жой:Киев

Йўналишлар: Рассомлар

10176

Таржимаи ҳол

Игорь Витальевич Савицкий — совет рассоми, таъмирчи, этнограф, санъатшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қорақалпоғистон халқ артисти, Нукус санъат музейи ташкилотчиси ва биринчи директори (“Ўрта Осиёнинг Третьяков” музейи), Ўрта Осиёда рус маданиятининг биринчи жонбозларидан.

Игорь Витальевич Савицкий 1915 йил ҳуқуқшунослар оиласида туғилган. Унинг отасининг келиб чиқиши (додаси поляклар оиласидан, бувиcи яҳудийлардан келиб чиққан) поляк ва яҳудийлардан бўлган. Онаси тарафдан додаси – Тимофей Дмитриевич Флоринский таниқли рус славяншуноси, Киев университети профессори, Россия Фанлар Академиясининг мухбир-аъзоси, кўплаб китоблар муаллифи бўлиб, ўзининг илмий мактабини яратган.

Игорь Савицкий болалигида яхши таълим олади, французс тилида эркин сўзлашади, зотан, уйидаги тарбиячи аёл французс миллатига тегишли бўлган. Игорьнинг ота-онаси тез-тез хорижда, Оврупада бўлишади, Франциянинг маданий ҳаётидан доим бохабар бўлишган ва фарзандларида ҳам болаликдан юксак дид шаклланишида ўзига хос ҳисса қўшишган.

1920 йилги инқилобдан сўнг Игорь Савицкий ота-онаси билан Москвага кўчиб ўтади, бу ерда у рассомчилик билан қизиқиб қолади. “Ўроқ ва болта” заводининг фабрика-завод олийгоҳида электрўрнатувчи мутахассислигига ўқиши давомида у москвалик рассомлар Р. Мазель ва Е. Сахновсклардан шахсий дарслар олади.

1934 йилдан Игорь Савицкий Москва Полиграфия институтининг графика факультетида ўқишни бошлайди, сўнгра, Москва рассомчилик олийгоҳида ўқишни давом эттиради. 1938-1941 йиллар Рассомлар малака ошириш институтида ўқиб, Лев Крамаренконинг устахонасида дарс олади ва у билан Қрим ҳамда Кавказга саёҳатлар уюштиради.

1941 йил у Суриков номидаги Москва давлат университетига ўқишга киради. Касаллиги туфайли армия ҳизматига чақирилмайди, 1942 йилдан 1944 йилга қадар институт таркибида Самарқандга жўнатилади. Бу ерда у илк бор Ўрта Осиё халқининг ўзига хос ва қизиқарли маданияти, шунингдек, Роберт Фальк ва Константин Истомин каби атоқли рассомлар билан танишади, Николай Ульяновдан рассомчиликдан дарс олади.

1946 йилнинг декабрида Игорь Витальевич Суриков номидаги графива институтини “офорт” мутахассислиги бўйича якунлайди (диплом санаси: 3.XII.1946).

1950 йил Т. А. Жданконинг таклифи билан Ўрта Осиёга, тўғрироғи, Т. А. Жданко раҳбарлиги остидаги ва Сергей Павлович Толстов етакчилигидаги СССР ФА Хоразм Археолого-Этнографик Экспедиция таркибида Қорақалпоғистонга келиб, қорақалпоқча халқ-ҳунармандчилик санъати буюмларини ўрганади ва жамлайди.

Экспедицияда ишлаш даврида узвий рассомчилик мажбуриятлари билан бирга, Савицкий халқ-ҳунармандчилик санъати буюмларини тўплаш мақсадида Қорақалпоғистон овуллари бўйлаб сафарлар уюштиради. Бу фаолият уни шу қадар ўзига жалб қилдики, у барчага кам таниш бўлган, саҳронинг ўртасида, Амударёнинг қуйи қисмида жойлашган кам аҳолили қорақалпоқ санъати билан жиддий қизиқа бошлайди.

1950 йил Игорь Витальевич бутунлай Қорақалпоғистонга кўчиб келиб, ўзини қорақалпоқларнинг архологик тадқиқаотлари ва этнографиясига бағишлайди. Кейинроқ, замонавий санъат асарларини тўплаш билан қизиқиб, бу буюмлар натижада, Нукус номидаги санъат музейининг асосига айланади. Одамларнинг фикрика кўра, у маҳоратли тўпловчи бўлган.

1956 йилдан Қорақалпоқ саноат ва маданият илмий-тадқиқий институтининг амалий санъат бўлими илмий ходими бўлган, 1957 йилдан ташкилот Мажмуий илмий-тадқиқот институт номини олган. 1959 йилдан И. В. Савицкий Ўзбекистон ФА тарих, тил ва адабиёт институтининг Қорақалпоғистон филиалида ишлайди, кечроқ, Қорақалпоғистон тарих-ўлкашунослик музейида фаолият юритади.

Сталинизм давридан бери маданият сиёсатида содир бўлаётган воқеаларнинг гувоҳи сифатида, у СССР вақти ҳеч кимга фойдасиз бўлиб қолган, ҳалок бўлаётган бир қатлам рус маданиятига беэътибор бўла олмади (1960-йиллар, “бульдозер” кўргазмалари даври). Игор Савицкий Москвадан ва Союзнинг бошқа шаҳарларидан юзлаб, минглаб, ўн минглаб унутилган асарларни олиб чиқа бошлайди. Савицкий “халқ душмани” деб эътироф этилиши хавфи остида, қонунга хилоф тарзда рассомларни ёки меросхўрларини, Совет Иттифоқи ҳудудида бўйлаб асарлари туфайли ҳукм қилинган ва рад этилганларни қидирган.

Унинг мақсади кичик Третьяков музейларининг тартибини такрорламаган ҳолда ўзига хос музей яратиш бўлган. Маҳаллий ҳукуматнинг ишонч кредити асосида, Савицкий 10-15 йил ичида музей коллекциясини тўплайди.

1966 йил Игорь Витальевич Савицкий умуман ўзгача музей ташкил этади. Унда Волковнинг суратлари ёрқин рангларда товланарди. Ушбу янги санъат тури авангард номини олди.

У томонидан тўпланган музей коллексияси социалистик реализмнинг санъат назариясини рад этиб, пост-авангард мактаби рассомларини ҳаётга қайтаради.

Биргина шахс туфайди, бутун бир давр қутқарилади. 50.000 дан зиёд буюмлар музей коллекциясини тўлдирди – совет тасвирий санъат даврининг авангард ва пост-авангард асарлари, қимматбаҳо архив маълумотлари (фотосуратлар, ҳужжатлар, рассомларнинг хотиралари).

Савицкий музейи маданият ўчоғи айланиб, Қорақалпоқ зиёлиларини ўзига жалб қилди. Музей ва уни яратган шахс ушбу ҳудуднинг маданият равнақида катта аҳамият касб этади. Савицкийнинг “нукус даври” қорақалпоқ санъати равнақининг энг гуллаган палласига тўғри келган десак, муболаға бўлмайди. У, шунингдек, ёш қорақалпоқ рассомларига уларнинг Москва ва Тошкентдаги издошлари 1920-1930 йиллар қайси йўлни босиб ўтганлигини кўрсатмоқчи бўлган.

Нукус мажмуаси фаолиятининг илк йилларидаёқ барчага машҳур бўлиб кетади. 1968-1969 йиллар унинг коллекцияси Москвадаги Шарқ музейида намойиш этилади. Сўнгра, СССР шаҳарлари бўйлаб тантанавор намойишлар бўлиб ўтади: Львов, Ленинград, Олма-Ота, Уфа, Қозон, Тошкент ва бошқалар. Савицкийнинг нуфузи шу қадар кўтарилдики, у билан ҳатто Москвада ҳам маслаҳатлашишади. СССР Маданият ишлари вазирлиги унга мадад кўрсатиб, унинг буюмларини харид қилишда ҳомийлик қилади. Унинг қаршисида бадиий қадрият эшиклари очилади. 1975 йил Савицкийга Фернан Леженинг беваси Надежда Леже томонидан СССР Маданият ишлари вазирлигига ҳадя қилинган санъат асарларини олиш таклиф қилинади. Коллекциядан Лувр музейининг ноёб экспонатларининг ажойиб нусхалари ҳам бўлган.

Ҳатто, умрининг сўнгги ойларини касалхонада ўтказаркан, Савицкий касалхонани ишхонага айлантириб, журналлар учун илмий мақолалар ёзган, турли ташкилотларга илтимосномалар юборган, янги буюмлар хариди бўйича ўзаро суҳбатлар олиб борган, музей муаммоларини ҳал этган.

1984 йилнинг 27 июлида И. В. Савицкий узоқ давом этган касалликдан сўнг Москва касалхонасида жон беради. Москвалик дўстлари, рассомлар, санъатшунослар у билан Шарқ халқлари Давлат санъати музейида видолашади. Унинг танаси Нукусдаги рус қабристонига дафн этилиб, у ерга “Гўзалликнинг даҳо халоскорига мамнун авлодлардан” ёдгорлиги ўрнатилган. Аммо энг яхши ёдгорлик унинг қолдирган музейи бўлди.

Игорь Витальев вафот этгандан сўнг, уни бутун дунё таниди. Уни бутун даврнинг авангард санъати ва бир қатлам қорақалпоқ амалий санъатининг қутқарувчиси деб эътироф этишган. “Саҳродаги музей” фeномени ҳақида бутун дунё сўзлаган.

Тарихий экспонатлар ва декоратив-амалий санъат асарлари билан тўлдириладиган музей, шубҳасиз, мамлакатда ва Марказий Осиёда энг яхши музейдир. “Дунёдаги энг яхши музейлардан бири” — дея номлашган Миттеран ва А. Гор.

2002 йил Ўзбекистон Республикаси собиқ Президенти И. А. Каримовнинг фармони билан, И. В. Савицкий вафотидан сўнг “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Савицкийнинг мероси 7.452 та тасвирий санъат асари, 25.223 та графика, 1.322 та ҳайкал, 7.562 та халқ-амалий санъати асарлари, 1.902 танга, 8.618 та архeологик тадқиқот топилмаларини ташкил этади.

Расмлар галереяси