Сатти Ҳусаин

Таваллуд топган сана: 1908 йил

Вафот этган сана: 1942 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Адабиётшунослар

7322

Таржимаи ҳол

Сатти Ҳусаин (1908-1942) – танқидчи ва адабиётшунос, йиригманчи асрнинг 20-30 йиллари айрим Россия ва Ўзбек пролитар бирлашма вакиллари билан “миллий мумтозчиликдан воз кечишга қарши” мақолаларда нигилистик қарашларга қарши чиққанлиги яққол намоён бўлган. У нафақат бундай қарашларга қарши чиққан, балки ғоялар шаклланиши ва ёш иқтидорли ёзувчиларнинг ўсишида миллий мумтозчиликнинг ўрни муҳимлигини дадил ёзган.

Ўзбекистонда йигирманчи асрнинг 20-30 йилларининг маънавиятшунос, адабиётшунос ва ёзувчилари орасида Отажон Ҳошим, Абдураҳмон Саъдий, Олим Шарофутдинов, Зиё Саид ва бошқалар қаторида Сатти Ҳусайн ҳам ўзининг фаол фаолияти билан алоҳида ажралиб турган. У ўзининг ўткир публицистик ва танқидий мақолалари, шунингдек, театр танқиди соҳасида маҳаллий босмаларда ҳам иштирок этади; афсуски, у Сталин қатағонининг айбсиз қурбонига айланган.

Сатти Ҳусаин 1906 йили Қўқон шаҳрида туғилган ва ёшилигининг эрта паллаларида янгича услубдаги мактабда таҳсил олган, кейинчалик у шаҳар мактаб интернатига танлаб олинган. У 1922 йили Тошкентга келади ва Ўрта Осиё Коммунистлар Университетига (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) ўқишга киради. Талабалик давридаёқ у Республиканинг адабий ҳаётида фаол иштирок эта бошлайди.

У 1927 йилдан “Ёш Ленинчи” газетасида муҳаррир сифатида ишлашни бошлайди ва бу ерда ёш адабиётчилар ва шоирлар тўгарагини ташкил этади. Кейинчалик бу тўгарак орқали бир қанча машҳур шоир ва адабиётшунослар кашф қилинган. Шу даврларда Сатти Ҳусаин Ўрта Осиё Коммунистлар Университетининг аспирантурасида ҳам таҳсил олади ва ўқишни давом эттириш учун Москвага кетади.

Ўзбекистонга қайтгач, А.С.Пушкин номидаги тил ва адабиёт институти директори этиб тайинланади, 1940 йилдан Ўзбекистон Марказий қўмитаси ташвиқот ва тарғибот бўлимида ишлай бошлайди. Шу даврларда у бир қанча китоблар ва мақолалар чоп этади, жумладан, “Андак”, “Кўрмананинг эгалари тўғрисида”, “Ижодий йўлимиз” , “Ўзбек театри”(1929) ва “Ўтган кунлар” (1931) кабилар. Уларнинг баъзиларида ўша пайтларга хос, барча совет республикаларида ҳукмронлик қилган дабдабали социализм ғояларини кузатилиши мумкин.

Шунга қарамай, алоҳида мақолаларида, масалан, “Ижодий йўлимиз” мақоласида у нигилистик қарашларга қарши чиқади.

Ўзининг мақоласида у “Айрим инсонларнинг фикрича, мумтоз адабиётни ўрганиш орқали “заҳарланиш” мумкин экан. Биз ўзимизнинг тарихимизни ўрганмаслигимиз мумкин эмас, бизнинг вазифамиз тарихимизни ўрганиш ва уни тўғри талқин қилишдир...” (Сатти Ҳусаин "Ижодий йўлимиз", газета "Шарқ ҳақиқати" 1929 й.)

Бу каби ғоялар 20 йилларда ҳам намоён эта бошлади, Сатти Ҳусайн катта қизиқиш билан ёш ўзбек ёзувчилари ва шоирларнинг ўтмишдаги бой адабий меросини катта қизиқиш билан ўрганишни қўллаб-қувватлаган; кейинги йиллар давомида ўзи ҳам А.Навоий, Муқимий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий каби ўзбек шоирларининг ижодини, грузин шоири Шота Руставили ва инглиз драматурги В.Шекспир (“Хамлет”), рус ёзувчиси Н.В.Гоголнинг (“Тўй”) ижодини чуқур ўрганган.

Сатти Ҳусаин рамзий шоир - А.Навоийни кўкларга кўтарган. У ёш шоир-ёзувчиларни А.Навоийнинг услубини ўрганишга чақирган ва бу каби чақириқлар “Қурилиш” журналида (1931 йил 3-сон, 3-5-б.) чоп этилган. “Ижодий йўлимиз” номли мақоласида буюк мумтоз шоири А.Навоийни “Илм, фан ва санъатнинг соҳибқирони” дея таъкидлаган.

Сатти Ҳусайн, шунингдек, ўз даврининг шиддатли кишилари ҳақида мақолалар ва брошюралар ёзган. Улар қаторида Абдулла Қодирийнинг биринчи йирик асари “Ўтган кунлар” ҳақидаги мақоласи ҳам бор (1925). 1929 йил охирида улар бир неча бор “Шарқ ҳақиқати” газетасида чоп этилади ва 1931 йил алоҳида китоб кўринишида нашрдан чиқади. Мазкур китобида Сатти Ҳусайн Абдулла Қодирийнинг жамоатдаги ҳаётига ва унинг биринчи тарихий асарига баҳо бериб, шундай таъкидлайди: ғоявий камчиликларига қарамай, роман кучли иқтидор, юқори маҳорат ва ажойиб бадиий тилда ёзилган.

Кейинчалик бу ҳақда академик Иззат Султон ҳам ёзиб, “... Сатти Ҳусайн Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романига баҳо бeраркан, ғоявий камчиликларига қарамай, роман кучли иқтидор, юқори маҳорат ва ажойиб бадиий тилда ёзилган, дея таъкидлаган”, деб алоҳида урғу бериб ўтган. Ушбу фурсатни эслаб ўтмаслик, Сатти Ҳусайнга нисбатан адолатсизлик бўларди. ... Сатти Ҳусайн роман тавсифи санъатига, унинг ёрқин ифода тилига юқори баҳо берган.

Абдулла Қодирий асарларининг бадиий аҳамиятини камситувчи мақолалар юзага кела бошлагач, Сатти Ҳусайн шу ондаёқ, иқтидорли ёзувчини ҳимоя қила бошлайди. Масалан, 1928 йил “Партия учун” журналида бу ҳақдаги мақола чоп этилгач, Сатти Ҳусайн “Коммунист” журналининг 1928 йил, 4-сонли нашрида мақоласини чоп этаркан, унда “Ўтган кунлар” романи ўзбек адабиётидаги биринчи тарихий роман эканлигига алоҳида урғу бериб ўтган.

Сатти Ҳусаин А.Навойи таваллудининг 500 йиллигини ўтказиш бўйича ҳайъатга бошчлик қилиб, уни тарғиб қилган. У икки томлик Ғарбий Овропа адабиёти Хрестоматиясининг муҳаррири бўлган. Китоб Ойбек ва Комил Ёқубовлар томонидан таржима қилган (Сатти Ҳусайн қамалганлиги сабабли, мазкур нашр чоп этилмаган).

Сатти Ҳусайн Иккинчи Жаҳон уруши бошланишидан бир неча ой аввал Сулайман Азимов, Шокир Сулайман, Тўхтасин Жалилов каби бошқа таниқли арбоблар, ёзувчилар ва шоирлар билан бир қаторда, 1942 йил “совет ҳукуматига қарши гуруҳ аъзоси” сифатида отиб ташланади.

1956 йил зиёлилар қатламининг бошқа аъзолари каби у оқланади ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ҳуқуқи асосида бутунлай тикланади. 1974 йил Сатти Ҳусайннинг “Танланган асарлар” тўплами чоп этилади, юбилей учрашувлар ўтказила бошлайди.

2008 йил А. Навоий номидаги тил ва адабиёт институи ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ходимлари Сатти Ҳусайн таваллудининг 100-йиллиги муносабати билан хотира кечаси уюштиришади. Кечада Азиз Қаюмов, Наим Каримов, Бахтиёр Назаров каби профессорлар, филология фанлари доктори Ғаффор Мўминов, санъатшунослик фанлари  номзоди Сирожиддин Аҳмедовлар иштирок этишган. Сатти Ҳусаиннинг ўғли академик Тоймас Йўлдошбоев ҳамда қизи Ойхон Ҳусаинова отаси билан боғлиқ ҳотиралари ҳақида бўлишишди. Маъруза ва хотираларда бугунги мустақил давлатимиз нуқтаи назаридан Сатти Ҳусайннинг ишларига баҳо берилган.

Расмлар галереяси