Салихов Шавкат Исмоилович

Таваллуд топган сана: 12 dekabr 1944 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Биологлар, Кимёгарлар

9231

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти (2006 йилнинг 13 мартидан бошлаб ҳозирга қадар).

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги (1995 й.), биология фанлари доктори.

Биоорганик кимё соҳасидаги олим, фан ташкилотчиси ва жамоат арбоби.

1944 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрстган фан арбоби (1998 й.).

Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. ЎзР ФА Биоорганика кимё институтида илмий ходим, лаборатория мудири, диреткор бўлиб ишлаган.

2006 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси (жамоатчилик асосида), Сенатор (2006 йилдан), ЎзМУ қошидаги Юқори технологиялар маркази Васийлик кенгаши раиси (2011 йилдан) ҳисобланади.

350 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 2 та монография, 56 та ихтиро ва 40 дан зиёд патент муаллифи. 7 нафар фан доктори ва 25 нафардан ортиқ фан номзодларини тайёрлаган. 2008 йилда «Ел-юрт Ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

Академик Шавкат Солихов мамлакатимиз Фанлар академиясининг хорижий аъзоси унвонига сазовор бўлган биринчи олим бўлиб қолди.

2008 йил «Ел-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Расмлар галереяси