Сафаров Рубен Акопович

Таваллуд топган сана: 1930 йил

Вафот этган сана: 11 iyul 2016 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Ёзувчилар

4612

Таржимаи ҳол

Рубен Сафаров – фан ва техника тарихи соҳаси бўйича таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги.

Р.Сафаров 1930 йил Андижон шаҳрида туғилди. 1953 йили Москва юридик институтини тамомлаган. 1963 йил номзодлик, 1982 йил докторлик диссертациясини ёқлаган. 1989 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган.

Ўзининг 60 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида Р.Сафаров Андижон вилояти адлия бошқармаси назоратчиси, “Андижон ҳақиқати” газетаси муҳаррири, Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Правда Востока газетаси бош муҳаррири лавозимларида меҳнат қилган. У мамлакатимизнинг тарих ва журналистика соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшган.

Ушбу соҳалардаги китоб ва мақолалари кенг жамоатчиликка маълум. Р.Сафаров жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёш олимларни тарбиялаган. Унинг қўл остида бир қатор доктор ва фан номзодлари тайёрланган.

2016 йил 11 июль куни вафот этган.

Академикнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, Шуҳрат медали билан мукофотланган.

Расмлар галереяси