Таржимаи ҳол
Сад ад-дин Maъсуд ибн Умар ат-Тафтазоний — араб-мусулмон файласуфи, кейинги каломнинг атоқли намоёндаси. Унинг мантиқ, ҳуқуқшунослик, шеърият, грамматика, математика, нотиқлик ва Қуръонга оид қўлланмалари ўқув қўлланма сифатида машҳур бўлган.
Саадуддин Тафтазоний ал-Иджийнинг ўқучиси ва шарҳчиси, 1322 йил Хуросоннинг Тафтазан қишлоғида туғилиб, 1390 йил Самарқандда вафот этган. Ал-Иджий ҳамда Қутбиддин ар-Розий (1365 йил вафот этган) каби уламолардан дарс олган. Умрининг 30 йилга яқин даврини жаҳонгашталикда ўтказади, Моварауннаҳрнинг турли мадрасаларида дарс беради. Ҳирот ва Ғиждувонда ишлайди. Жонибек хоннинг таклифи билан, Шоҳ Шуджанинг саройида Шерозда ишлайди. Темурийнинг таклифига биноан Самарқандга келади ва умрининг охиригача шу ерда умр кечиради.
У кўплаб дарсликларни тузган бўлиб, ҳануз мадрасаларда таълим жараёнларида фойдаланиб келинади. Улар орасида машҳур Котибий Қазвинийнинг мантиқ рисоласига ёзилган шарҳ Рисолат ал-Шамсия бўлган. Тафтазоний ашарит вакили бўлган.
Бу унинг эркин мутафаккир бўлишида, нозик масалаларни кўтаришига тўсқинлик қилмаган. Жумладан, айтиш жоизки, Ислом оламида қизғин мунозараларга сабаб бўлган ирода эркинлиги ва уни енгиш нуқтаи-назарини қаттиқ ушлаган. Тафтазоний инсоннинг ахлоқий масъулиятга эга эканлигига шубҳа қилмай, Яратганнинг олдида қилган ишлари учун жавобгар эканлигига ишонган. Инсон қилмишларида Аллоҳ ва инсон даҳлдор. Бу икки ажралмас қисм ҳеч қачон якка ҳолда келмайди. Тафтазоний бу икки ажралмас қисм мажозий маънода эмас, балки чиндан ҳам узвий боғлиқлигини таъкидлаган. Яратган — бу инсон қилмишларининг яратгувчисидир, яъни инсонга ўз қилмишларини якунлашда ёрдам беради. Бу ғояси билан Тафтазоний, ашритга нисбатан, кўпроқ Мотурудий таълимотига яқинроқдир.
Ат-Тафтазоний калом, геометрия, мантиқ, араб тили грамматикаси ва шеърият илмида ҳам танилган. Кейинги юз йиллик давомида унинг каломга оид қисқа баёнлари улкан даражада оммабоп бўлган.
Шариат ва ханифат мазҳаблари бўйича ҳуқуқшуносликка оид изоҳлар ёзган. Тафтазонийнинг ан-Насафийнинг рисоласига ёзган шарҳининг маъносига кўра, кўпроқ мотурудийлик таълимотига яқинроқлигини англаймиз, бироқ, ал-Мақсидда у ашаритлик тарафдорлигини намоён этган:
Меҳнатлари:
- Шарҳ рисола аш-шамсия (Қуёш рисоласига оил шарҳ);
- Рисола фи завия ал-мусаллас (Учбурчакнинг бурчаклари ҳақидаги рисола);
- Шарҳ ал-ақоид ан-насафия (ан-Насафийнинг таъкидларига шарҳ);
- Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом (Мантиқ ва калом илмини ўргатиш).