Рустамова Хосият

Таваллуд топган сана: 19 mart 1971 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Шоирлар

7240

Таржимаи ҳол

Хосият Рустамова – Ўзбекистоннинг энг ёш ёзувчиларидан бири. Сўзлари ҳақиқатда рост, дардли ва ажабтовур тарзда самимий, энг муҳими, у мукаммалликнинг чексизлигини англаган ва ижод илоҳий иш эканлигини тушунган ижодкор. Шоира 2004 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатган.

Сўнгра, Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йил ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда фаолият юритган. Унинг илк шеърий намуналари талабалик йилларидаёқ маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради.

Биринчи китоби эса 1997 йил “Осмондаги уй” номи билан босмадан чиққан. Хосият Рустамова шеърларида аёл қалбининг изтиробли онлари ишқий туйғуларга ҳамоҳанг тарзда ифодаланади, ёш шоира шеърларида фикрий теранлик илк ижодидаёқ ўқувчини ўзига ром эта бошлаган эди. Шундан сўнг унинг “Нажот” (2003) ва “Ризо” (2004) китоблари чоп этилади.

Не маъно бор сўнгги йиғида, 
Не қайғулар бахш этар даврон. 
Кел, кўзимнинг очиқлигида -
Сенга тўйиб олайин осмон. 
Ҳушлар шошиб бошимдан учди, 
Эргаштириб олганча тунни. 
Ўтган умрим эсимга тушди - 
Эслатмагин қолган умримни...

 

Расмлар галереяси