Ремпель Лазарь Израилевич

Таваллуд топган сана: 7 noyabr 1907 йил

Вафот этган сана: 27 aprel 1992 йил

Туғилган жой:Кишинев

Йўналишлар: Рассомлар

4766

Таржимаи ҳол

Лaзарь Изрaилевич Рeмпель — ўзбек совет санъатшуноси, санъат тарихшуноси, шарқшунос, санъатшунослик доктори (1963), профессор (1966). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1966), Ҳамза номидаги Ўзбек ССР давлат мукофоти лауреати.

1907 йил 7 ноябрда Кишинёвда таваллуд топган. 1924 йилдан Лазарь Ремпель Симферпол шаҳрининг Таврид марказий музейида амалиётни ўтайди, кейин илмий ходим ва ниҳоят, бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритади.

1928 йил Москвага кетади ва 1931 йил Биринчи Москва давлат университетини якунлайди. 1931 – 1933 йиллар Давлат санъатшунослик академияси аспиранти. Бир вақтнинг ўзида, 1930-1931 йиллар Шарқ маданияти музейи илмий ходими, 1931-1934 йиллар Коммунистик академиянинг адабиёт ва санъат институти илмий ходими, 1935 – 1936 йиллар Москвадаги фалсафа, адабиёт ва тарих институтида дарс берган (1936 -1937 йиллар – доцент).

Талабалик йилларидаёқ Л. Ремпель Ўрта Осиё маданияти билан қизиқиб қолади ва 1930 йил ўзининг “Ўрта Осиёда миллий меъморчилик” номли биринчи илмий меҳнат намунасини чоп этади.

1937 йил Л. И. Ремпелнинг иккинчи хотини, санъатшунос Т. В. Вязниковцева ҳибсга олинади, Л. И. Ремпелнинг ўзи эса оила аъзоси ўрнида Ватан ҳойини сифатида Эски Бухорога юборилади ва 1937 йилнинг июлидан сураткаш, кейин Бухоро музейи илмий ходими бўлиб ишлайди.

1939 – 1948 йиллар Самарқанд вилоят музейи илмий ходими, кейинроқ, Жамбулга (Қозоғистон) жўнатилади, 1948 йил ўрта мактабда чизмачиликдан дарс беради, ва ниҳоят, 1954 йил оқлангач, Жамбул вилоят музейи илмий хотидми сифатида фаолият олиб борадию

1954 йилдан Тошкентда яшаб, илмий ходим бўлиб ишлаган ва 1955 йилдан Ўзбек ССР Фанлар академиясининг Санъашунослик институтининг архитектура, тасвирий ва амалий санъат кафедраси мудири. 1957 – 1961  йиллар А. Островский номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтининг Тарих ва назария санъати бўлими мудири ва профессори бўлган. Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари, шунингдек, республикада сақланиб қолган барча масжидлар бўйлаб ҳамкорликда (1915—2007, Г. А. Пугаченков) бир қатор санъатшунослик экспедиция тадқиқотларини олиб борган. 1990 йил Москвага кўчиб ўтади.

Лазарь Ремпель — Ўзбекситон ва Ўрта Осиёнинг энг йирик тарих мутахассиси, шунингдек, меъморчилиги, миллий либослари, тасвирий нақшлари, танга босмалари ва бошқа амалий санъат турлари бўйича кўплаб илмий ишлар муаллифи ҳамдир. Улар орасида “Ўзбекистоннинг меъморий нақши” (1961), Ққадимий даврдан XIX аср ўрталаригача Ўзбекистон санъати тарихи” (1965), “Узоқ ва яқин. Қадимий Бухоронинг ҳаёт, турмуш, қурилиш, ҳунармандчилик ва санъат саҳифалари” (1982) ва “Даврлар занжири. Ўрта Осиёнинг анъанавий санъатида асрий тимсоллар ва дайди мавзулар” (1987) каби монументал рисолаларни айтиш мумкин.

1992 йил Ремпельнинг Москвада ёзган “Менинг замондошларим” номли хотиралари Тошкентда чоп этилган.

1992 йил 27 апрель куни Москвада вафот этган.

Расмлар галереяси