Раззоқова Муяссар

Таваллуд топган сана: 29 Феврал 1964 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Қўшиқчилар

12052

Таржимаи ҳол

Муяссар Раззоқова — Ўзбек ва жаҳон мумтоз операларида асосий партиялар ижрочиси. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Республика мустақиллигининг йигирма йиллиги шарофати билан муяссар Раззоқова “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Раззоқова Муяссар Қодировна 1964 йил 29 февраль куни Беруний шаҳрида таваллуд топган.

1981 йилдан 1988 йилгача Тошкент Давлат консерваториясида Розалинда Лаут ва Саодат Қобуловалар каби профессионаллардан яккахон хонандалик ва опера тайёргарлиги йўналишида таҳсил олган. Консерваторияни тугатиши биланоқ, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрига ишга қабул қилинади.1989 йил Тошкентда бўлиб ўтган республика ёш опера хонандалари танловида ғолибликни қўлга киритади (1-мукофот).

1990 йил - Латвиядаги Халқаро танлов лауреати.
1992 йил - Венгриядаги Халқаро танлов лауреати.
1997 йил — Италиядаги Халқаро танлов лауреати.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида гастроль сафарларида бўлган, масалан, АҚШ, Россия, Германия, Франция, Венгрия, Туркия, Жанубий Корея, Миср.

Опера қироличасининг репертуаридан жаҳонга машҳур бастакорларнинг асарлари ўрин олган:

  • “Травиата” операсидан Виолетта партияси, Жузеппе Верди;
  • “Риголетты” операсидан Жильда партияси, Жузеппе Верди;
  • “Ниқоблар бали” операсидан Оскар партияси, Жузеппе Верди;
  •  “Лючия де Ламмермур” операсидан Лючия партияси, Гаэтанго Доницетти;
  • “Севиль сартароши” операсидан Розина партияси, Г.Россини;
  • “Дилором” операсидан Дилором партияси, Мухтор Ашрафий;
  • “Майсаранинг иши” операсидан Ойхон партияси,  Сулайман Юдаков;
  • “Подшоҳ келини” операсидан Марфа партияси, Н. Римский-Корсаков;
  • “Маржон изловчилари” операсидан Лейла партияси, Ж.Бизе.

Концертдаги чиқишлари

  • Жульетта вальси (“Ромео ва Джульетта” Ш. Гуно)
  • Норма арияси (“Норма” В. Беллини)
  • Рондо (“Театр директори" В. А. Моцарт)
  • Эльвира арияси (“Эрнани” Ж. Верди) ва бошқалар.

1993 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган.

1998 йил Ўзбекистон халқ артисти унвони тақдим этилган.

1999 йил Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан мукофотланган.

1999 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.   

Видео галерея

Расмлар галереяси