Юсуф Сулаймонович Розиқов

Таваллуд топган сана: 5 iyun 1957 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар

2034

Таржимаи ҳол

Юсуф Сулаймонович Розиқов — ўзбек ва рус кинорежиссёри ва сценарийчиси.

Юсуф Сулаймонович Розиқов 1957 йил 5 июн куни Тошкентда ҳарбий хизматчилар оиласида туғилган

Мактабни битиргач, Тошкент давлат университети филология факультетида ўқиш билан бирга, “Ўзбекфилм” киностудиясида чироқ устаси бўлиб ишлаган. 1986 йил Бутун Россия давлат кинематография институтининг сценарийчи факультетини (В.К.Черних учтахонаси) тамомлаган. 1983 йил Москвадаги ёшлар фильми фестивалида унинг «Лестница в доме с лифтом» (Лифтлик уйнинг зинаси) (режиссёр Аман Камчибеков) филми энг яхши қисқаметражлик филм номинациясида бош мукофотни олган. Режиссёр 15 йил Москвада яшаб ўтган ва «Мосфильм» киностудиясида ишлаган.

1999 йил октябрдан “Ўзбекфилм” киностудияси директори, 2004 йилдан мазкур киностудия бадиий режиссёри.

Юсуф Сулаймонович илк ўзбек сериаллари «Домла» (1994), «Порядок» (Тартиб) (1997) режиссёри ва сценарийчиси.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (2000).

Видео галерея

Расмлар галереяси