Таржимаи ҳол
Улуғбек Раҳматуллаев 29 январь 1982 йил Тошкент шаҳрида 5 нафардан: уч ўғил ва иккита қиз, иборат ўзбек оиласида дунёга келади. Улуғбек оилада учинчи фарзанд. Улуғбекни болалик чоғидан Тошкент нашрларидан бири унда қобилият борлигини сезди. Шу вақтдан бошлаб Улуғбек Раҳматуллаевни илк юлдузлик одимлари бошланди. Унинг сўзларига қараганда боғчада у “мусиқа гуруҳи”нинг “раҳбари” бўлган, лекин унинг таркибида фақат қизлар эди. 1989 йил Улуғбек мактабга борди.
1999 йил у Шарқшунослик институтининг тарих факультетига ўқишга киради. Институтда ўқиб юрган даврида, Улуғбекнинг болалигида кўнглига туккан орзуси рўёбга чиқди. Бу унинг ҳам устози ва ўқитувчиси Фарҳод Бадалбоев билан танишуви бўлди. Биринчи қўшиғини 2000 йил "Tarona Records" студиясида ёзади, қўшиқ номи “Бу алам”. Тажрибали устози Фарҳод Бадалбоевдан у профессионал даражада ишлашни ўрганди. Унинг биринчи иши, Фаррух Бадалбоев билан яратган қўшиғи “Ёрим” деб номланади. Бу қўшиқ устида 9 ой ишланади.
2006 йил Улуғбек "Zamin FM" радиосининг бош редактори Ойбек Алиев шарофати туфайли "Panterra" студияси билан илк марта шартнома тузишга эришади.
2007 йил 6-7 май кунлари хонанда дўсти Сардор Раҳимхон билан “Халқлар дўстлиги” (ҳозирги кунда “Истиқлол” деб номланади) санъат саройида “Яқинларимга” деган концерт дастурида чиқиш қилади. Бу концерт Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк концерти эди.
24 май 2010 йил оила қуради ва шу йили 25 сенябрда “Капалак” деб номланган концертини яккахон сифатида ижро этади. Шу йиллар мобайнида бир қанча аудиоальбомлари “Севма” (2006), “Сен кетдинг” (2008), “Капалак” (2010) чиқади. Сўнгги йилларда хонанданинг Бемор, Омадим келмади, Лайлойимсан, Капалак, Чақалоқлар, Назира, Хафа қилдинг, Ранжитдинг мени, Бўлиши мумкин эмас, Кабутарлар, Эй, юрак, Ёшлик қайтмайди ва Ёмғирлар қўшиқлари хит бўлди.
Мукофотлари
«Ниҳол» мукофоти совриндори : 2007
«M&TVA-2007» да “Йилнинг энг яхши хонандаси” номинацияси мукофоти: 2007
«M&TVA-2007» да “Йилнинг энг яхши клипи” номинацияси мукофоти: 2007
«Эътироф - 2014» да “Йилнинг энг яхши хонандаси” номинацияси мукофоти: 2014