Раҳимов Ваҳоб Раҳимович

Таваллуд топган сана: 26 dekabr 1934 йил

Вафот этган сана: 29 oktabr 2014 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Геологлар

3078

Таржимаи ҳол

Раҳимов Ваҳоб Раҳимович (26 декабрь 1934 йил, Самарқанд— 29 октябрь 2014 йил) — геология ва тоғ-конлари соҳаси бўйича ўзбек олими, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги.

Ўрта Осиё политехника институтини тамомлаган (1957), Ўзбекистон фанлар академиясида руда-кон бўлимида илмий ходим бўлиб ишлаган.

Москва тоғ-кон ишлари институтининг аспирантурасида таҳсил олди, 1963 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1972 йилдан техника фанлари доктори, профессор даражасига эришди.

Ваҳоб Раҳимов доцент (1963), маркшейдер иши кафедра мудири (1968), тоғ-металлургия факультети декани (1969), 1984—1990 йилларда Тошкент давлат техника университети проректори лавозимларида ишлаган.

19 май 2000 йилдан Раҳимов Ўзбекистон фанлар академияси академиги бўлган.

У бир қанча илмий тадқиқотлар, монографиялар муаллифи. В.Раҳимов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига эга бўлди ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Расмлар галереяси