Таржимаи ҳол
Халқ артисти, Давлат лауреати Наби Раҳимов 1911 йил Қўқонда туғилган. Унинг отаси уста бўлган: қулфларни, керосин чироқларни тузатган, челакларни ямаган ва Наби ёшлигидан отасига ёрдам берган. Аммо театрга бўлган катта куч уни ўзига чорлаган. 15 ёшли Наби пуфлама оркестрда кларнет чалишни ўрганади, бадиий ҳаваскорлар тўгарагида шуғулланади.
Наби Раҳимовни театрга Миршоҳид Мироқилов (халқ ортисти, ҳажвиячи) олиб келган. Агар артистдан “Сен учун энг қийин бўлган иш нима?”, деб сўрасангиз, “Томолабинни йиғлатиш қийин, аммо кулдириш осонроқ”, дея жавоб берса керак. Наби Раҳимов бу икки ишни ҳам моҳирона уддасидан чиққан актёр бўлган. Наби Раҳимов қаерда бўлмасин, ўзи билан қувонч ва кулгу олиб келган.
Наби Раҳимовнинг профессионал саҳнадаги илк тимсоли Д. Фурмановнинг “Қўзғалон” саҳна асаридиаги Егор роли бўлган. Ўзининг биринчи ролиданоқ, ёш иқтидор соҳиби сифатида танилган. Кейинроқ у Ҳамза номидаги театр спектаклларида фаолият юритади: “Ҳамза” номли саҳна асарида Нодирий роли, “Момақалдироқ”да Тихон роли, “Таваккалона ҳазил”да Мамадали роли, “Маликаи Турандот”да Труфальдино, “Гамлет”да Лаэрта, “Сепсиз”да Карандыш ва бошқа кўплаб ролларни ўйнаган. 1942 йил Наби Раҳимов фронтга кетади, кичик танаффузлар орасида ўзининг ҳазил мутойибалари билан полкдошларининг руҳини кўтарган.
1943 йил уйига қайтади ва шу заҳотиёқ, “Отелло”нинг Яго роли устида иш бошлайди. Бу ролни унгача икки йил давомида Олим Хўжаев ўйнаган. Наби бу ролни бутунлай бошқа талқинда гавдалантирган. Шекспирнинг спектаклида фожиавий иқтидор соҳиби Аброр Ҳидоятов фаолият юрита бошлади – Отелло роли. Спектаклга Яго (Наби Раҳимов) ролининг истеъдодли ижроси ҳам шуҳрат олиб келди.
Англия Парламенти вакиллари театрнинг томошалари китобида қуйидаги қайдни қолдиришган: “Ҳамза театрида саҳналаштирилган “Отелло” спектаклини энг яхши деб ҳисобладик. Спектаклга Наби Раҳимов ва Аброр Ҳидоятовлар ўзгача шукуҳ бағишладилар. Уларга ўзимизнинг ҳурмат ва таҳсинини билдирамиз”. Наби Раҳимовнинг тажрибаси – ҳам комедия, ҳам фожиавий ролларни бирдан аъло даражада ижро этишидадир. Наби Раҳимов ижро этган ҳар бир роль гўёки, у учун махсус ёзилгандай, шу учун ҳам актёр рольга бутунлай киришиб кетган. Наби Раҳимовнинг Хлестакови (“Ревизор”) томошабинлар фикрига кўра, энг яхши тимсол ҳисобланади. “Мешчан” (Ш.Қаюмов бошчилигида, А.О.Гинзбург томонидан саҳналаштирилган) ролида Н.Н. Раҳимовнинг қаҳрамони, машинист Нил, томошабинлар олдида юксак инсоний қадрга эга, ҳаётда шеърий маъносини тушунадиган одам сифатида намоён бўлган.
Актёр маҳоратининг энг олий даражаси “Буёғи сукунат” спектаклида ота ролини гавдалантирган. Бу икки буюк афсонавий актёрлар – Сора Эшонтўраева ва Наби Раҳимовларнинг таъсирли тимсоли – 50 йил бирга яшаган чолу-кампирларни бир-биридан айириши ҳақидаги саҳна асари. Бу икки юлдузда ҳажвийлик ва фожиа лиммо-лим. Спектаклнинг сўнгги саҳнасида қариялар яна видолашиш учун бир бор учрашадилар. Наби бу сўнгги учрашувлигини билиб, ушбу суратни тўлиб ўйнайди. У ўз рафиқасининг устидан ҳазилона кулади, уларнинг рақси эса... Мана, видолашув вақти ҳам келди, у ниманидир қизиради, гул ҳадъя қилмоқчи бўлади, аммо унда йўқлигини биз тушунамиз. Кейин чўнтагини чангаллаганича, дастрўмол ахтаради ва уни гул шаклида тахлаб, ўз севгилисига тақдим этади. Актёрларнинг ажойиб ижросидан томошабинлар уларни узоқ вақт қўйиб юбормай, тикка олқишлашган.
Унинг рафиқаси бир умр унинг ёнида бўлган. У ҳаётдан 1993 йил кўз юмган. Н. Раҳимов бу жудоликни оғир кечирган. Хотининг дафн маросимида у шундай деган: “Люба, яқинда олдинга келаман”. Орадан бир йил ўтиб, Наби Раҳимов ҳам вафот этган.
Мукофот ва совринлари
* 1967 йил Ҳамза номидаги Давлат мукофотига таъсис этилган (1967 – театрдаги фаолияти учун).
Кинода ўйнаган роллари
* 1991 – Маҳшар куни
* 1990 – Сукунат қоидаси - генерал Ағзамов
* 1989 – Тош санам
* 1988 – Туғилиш учун ўлиш
* 1987 – Минорхорлик овчи, Жўра
* 1986 – Олмос камари
* 1985 – Тоғлардаги акс садо
* 1985 – Сўзловчи чашма
* 1985 – Келинлар қўзғолони
* 1984 – Олабошлиқ аҳолиси – изқувар касби
* 1984 – Жонтой қасами
* 1984 – Шаҳризоданинг яна бир кечаси... - қози
* 1983 - Уйғониш
* 1982 – Даҳонинг ёшлиги
* 1982 – Муҳаммад – бугун ва абадий
* 1982 – 107-йўриқнома бурилиши - чол
* 1981 - Буйсунмас - Дусенбай
* 1980 – Пишқирган дарё изидан – Содиқ ака
* 1979 – Ҳаво пиёдалари – Ҳаким ота
* 1979 – Муносиб саёҳат – Фозил Ортиқов
* 1979 – Ота жазоси – Холмат оға
* 1979 – Рингга чорлайди... - мураббий
* 1979 – Эҳтиёт бўл! Илонлар! - Ҳамроқул
* 1979 - Des Drachens grauer Atem (ГДР)
* 1978 – Ўзганинг бахти - Мелибой
* 1978 - Хоразм ривояти - ҳукмдор
* 1978 – Қон ва жон
* 1977 - 1984 – Оловли йўллар – Ҳамзанинг отаси
* 1977 – Қўқондаги ҳодиса - Алимат
* 1976 – Бошқалар учун
* 1976 – Менинг катта акам - Самандаров
* 1975 - Сен, менинг қўшиғим - Дилоромнинг отаси
* 1975 – Ҳолва таъми - Шермуҳаммад
* 1973 – Одамлар орасида якка - Фаттоҳ Нажмиддин
* 1973 – Оловли қирғоқ - мулла
* 1973 - Каравон - Каримов
* 1973 – Висол ва ҳижрон – Рустамнинг отаси
* 1971 - Шиддат – Бош роль Собиров
* 1971 – Кутилмаган қўшни - Обид Воисов
* 1971 – Чегарадан ўтган - Абзал
* 1971 – Ўтли нигоҳлар - Хамид Азизович Садуллаев
* 1970 - Фавқулодда комиссар – Шерматбек
* 1970 – Жазира қуёш остида – Ёрмат ота
* 1969 – 41-йилнинг олмалари - чол
* 1969 – Ўтган кунлар - Уста Олим
* 1969 – Кекса устанинг васияти- Кўрсултон
* 1968 – Отадан қолган ўғиллар - Ваҳобов
* 1968 – Қизил қумлар - эпизод
* 1968 – Қалб амри - чойхоначи
* 1968 - Дилором
* 1968 – Инқилоб чавандозлари - эпизод
* 1967 – Уйимга кир - экскурсиячи
* 1966 – Ҳар кимнинг ўз йўли - Малтабар
* 1965 – Энг итоаткор - Холмирза
* 1965 – Жалада туғилган - Эшон Қодирқул
* 1964 – Улуғбек юлдузи - Бобо Кайфий
* 1964 - Жўра - Болбоқ
* 1961 – Қайтарилган келин - Тўйчиев
* 1958 - Оловли йиллар - Уста Қосим
* 1958 - Мафтунингман - Турдиев
* 1957 – Орол балиқчилари - Жадегер Есемурадов
* 1956 – Қутлуғ қон – Шоқосим ота
* 1955 – Стадиондаги учрашув - Алиев
* 1953 - Бой ила хизматчи – Алексей