Рафиқ Мўмин

Таваллуд топган сана: 7 Феврал 1900 йил

Вафот этган сана: 5 may 1951 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Шоирлар

5097

Таржимаи ҳол

Рафиқ Мўмин ХХ аср замондош-шоири. 20-30 йиллар унинг ижоди Ғайратий, Ҳ. Олимжон, Миртемир каби ажойиб шоирлар томонидан тан олинган. У нафақат шоир, балки публицист ва педагог ҳам бўлган.

Лирик шеърлар билан бир қаторда, у ўткир ҳажвий, сатирик асарлари ҳам ёзиб, ундаги сўзлар кескир шамшир каби ўткир бўлган.

Рафиқ Мўмин 1900 йил 7 февраль куни Наманганда, кўп фарзандлик камбағал оилада туғилган. Унинг отаси Мулла Мўмин ҳамёнининг камбағаллигига қарамай, маънан бой киши бўлган. Узоқ қиш кунлари, шудгорга дам бериб, ўзлари ҳам ишсиз бўлган вақт, отаси барча дўстларини бир дастурхон (сандал) олдига тўплаган ва уларнинг ҳар бири Навоий, Фузулий, Машраб шеърларидан ўқишган. Иш пайтида эса у кўпинча Раззоқ Ҳамроев, Санжар Тилла, Учқун Раҳмон каби замонавий шоирларнинг шеърларини оғзаки айтиб ишлаган.

Рафиқ Мўмин ночор оилада катта бўлган, лекин унинг отаси ўғлига керакли билим бериш керак деб ҳисоблаган. Шундай қилиб, Рафиқ Мўмин рус-тузем мактабини тамомлаган. Мумтоз шарқ адабиёти билан бир қаторда, у А.С. Пушкин, Л.Н. Толстой ва бошқа рус ёзувчиларининг асарларини ўрганган.

Октябрь инқилоби йиллари у большевиклар тарафдори бўлган. У маҳаллий инқилобчилар сафига қўшилиб олади ва саводсизликка қарши курашишни бошлаб, мактаблар очади, уларда янги ўқитиб услубини яратади.

Меҳнат фаолиятининг илк йиллари у Наманган болалар уйида тарбиячи ва ўқитувчи бўлиб ишлайди. У кўп вақтини бутунлай ота-онасидан етим қолган ва меҳрга зор болаларга сарфлаган.

1925 – 1927 йиллар унинг ташаббуси билан Наманганда 4 та янги мактаб очилган. Р. Ҳамроевнинг хотирасига кўра, “Рафиқ Мўмин фақат қалбдангина шоир бўлмай, ташқи қиёфаси, хатти-ҳаракати билан ҳам шоирона одам эди. Рафиқ аканинг Навоий, Лутфий, Фурқат ижоди ҳақидаги ҳикоялари жуда мароқли бўларди... Рафиқ ака яхши хонанда ва бастакор ҳам эди. У ўз шеърларига куй тўқиб, болаларга ўргатар эди”.

Мадрасадаги таълими, мумтоз шарқ шоирларининг асарларини чуқур ўрганиш унга ўз адабий услубини яратишда ёрдам берди. Айниқса, Машраб ижоди уни ўзига ром этди. Шу сабабли, ўзининг айрим шеърларини “Машраб” таҳаллуси остида ёзган.

Унинг шеърлари “Муштум” ва “Машраб” журналларида нашр этилган. Унда олғир, текинхўр ва порахўрлар, ландавур, ишёқмас, такасалтанглар, эски урф-одат ва бидъат ишлар кескин танқид қилинган.

Унинг шеърларида баҳор, гуллаш ва булбуллар сайраши каби мавзулар кўп учрайди, бу орқали у севимли китобхонларга ёрқин гулдуста ҳадъя қилади. Жумладан, “Эй, гўзал ғунча”, “Гул капалаклари”, “Яна баҳор” каби шеърларида ўзининг ҳаёт ва одамлар, табиат ҳақидаги нозик туйғуларини омухта ифодалайди.

У ҳажвий ва лирик шеърлар ёзган, жумладан, “Иброҳим” достони, “Қапчиғай”, “Қизил қиз”, “Занглаган пичоқ”, “Болақўр”, “Тиёншон қизи” достонлари, “Ёрилтош”, “Ишчи бобо”, “Ойдин” каби саҳна асарлари.

У 1937 йилнинг 25 майида ҳибсга олиниб, ўн йилга Куйбишевдаги қамоқ лагерига сургун қилинади. Ўн йиллик қийноқлардан сўнг 1947 йилнинг ёзида ўз ватанига қайтиб келади. 1951 йилнинг 5 майида қамоқдан орттириб келган оғир касаллик туфайли вафот этади.

Истиқлолдан сўнг, яъни 1998 йил унинг “Қапчиғай” (1998) номли шеърлар ва достонлар тўплами нашрдан чиққан.

Расмлар галереяси