Полвонов Улуғбек

Таваллуд топган сана: 1 yanvar 1974 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

3586

Таржимаи ҳол

Улуғбек Полвонов 1974 йил 1 январь куни Хоразм вилоятида туғилган. Халқаро пианинoчилар конкурсида ғолибликни қўлга киритган. Грузия давлатида ўтказилган халқаро пианинoчилар конкурсида Гран-при билан тақдирланган.

У.Полвонов қатор халқаро пианиначилар конкурсларининг ғолиби ва совриндори саналади. У Тошкент Давлат консерваториясида ўқиб юрган кезларидан бошлаб, халқаро конкурсларда қатнаша бошлаган, жумладан у Германия, Италия, Португалия, Исроил, АҚШ ва МДҲ давлатларида ўзининг юксак маҳоратини кўрсатган.

Улуғбек В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи қалдирғоч битирувчиларидан ҳисобланади. У фортепиано синфида машҳур педагог Тамара Афанасьевна Попович қўл остида қатор қобилият соҳиблари билан бирга таълим олган.

У ўз ижодида немис мусиқа мактабининг ҳиссаси юқорилигини таъкидлайди. Ўзбек пианисти кўп йиллар мобайнида Берлин маданият институти машҳур мусиқа мутахассиси Клаус Хеллвидан мусиқа сир асрорларини ўрганган, ҳозирда эса унга шунингдек, Клауса Басслера ҳам устозлик қилмоқда.

Португалиянинг Порта шахрида ўтказилган халқаро пианиначилар конкурсида ёш мусиқачси Улуғбек Полвонов Бах ва Шопен асарларини маҳорат билан ижро этгани учун учинчи ўринни қўлга киритди.

2009 йил 28 январда Берлин марказидаги тарихий Жандарммаркта Концертлар залида Улуғбек Полвонов ўзининг концертини берди.

Расмлар галереяси