Орипов Абдулла

Таваллуд топган сана: 21 mart 1941 йил

Вафот этган сана: 5 noyabr 2016 йил

Туғилган жой:Қашқадарё вилояти

Йўналишлар: Шоирлар

107087

Таржимаи ҳол

Абдулла Орипов – ўзбек шоири ва жамоат арбоби. Абдулла Орипов ижоди замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин саҳифаларидан бирини номоён этади. Унинг шеърларида инсоннинг чуқур руҳий дунёси ва халқ тарихи таҳлил этилади. 1998 йил Абдулла Орипов “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига мушарраф бўлган.

Абдулла Орипов 1941 йил Қашқадарё вилояти Касонсой тумани Некуз қишлоғида туғилган. Унинг отаси Орифбой Убайдулла ўғли маҳаллий колхоз вакили бўлган. Оилада саккиз нафар фарзанд — тўрт ўғил, тўрт қиз бўлишган, Абдулла Орипов ўғиллардан энг кенжаси бўлган. 1958 йил ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаб, Абдулла Орипов таҳсилни Ўзбекистон Давлат университети ўзбек филологияси факультетининг журналистика бўлимида давом эттиради.

1963 йил университетни аъло баҳолар билан якунлаб, “Ёш гвардиячи” таҳририятида муҳаррир бўлиб ишлайди; (1967—1974) Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат таҳририяти муҳаррири ва бош муҳаррири; (1974—1976) “Шарқ юлдузи” журналида бўлим раҳбари. 1972 йилдан 1982 йилгача Абдулла Орипов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб фаолият юритади; (1982—1983) Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлинмаси котиби; (1983—1985) “Гулхан” журнали бош муҳаррири; 1985 йилдан котиб, 1996 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси. 1988 йил Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Абдулла Орипов Олий Мажлис биринчи ва иккинчи чақирувчи депутати ва сенатори (2005 йил 25 январь) бўлган.

1998 йил Абдулла Ориповга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони топширилди.

“Қуш” номли ўзининг илк шеърини Абдулла Орипов университетда ўқиган кезлари ёзган. Абдулла Ориповнинг “Баҳор”, “Биринчи муҳаббатим”, “Куз”, “Саратон”, “Ўзбекистон”, “Муножотни тинглаб”, “Отелло”, “Сароб”, “Денгизга”, “Маломат тошлари”, “Олтин балиқча”, “Юзма-юз”, “Генетика” ва бошқа шеърлари — ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек адабиётининг ёрқин намунасидир.

1965 йил унинг илк шеърий тўплами “Митти юлдуз” чоп этилган. Унинг кетидан “Кўзларим йўлингда” (1967), “Онажон” (1969), “Руҳим” (1971), “Ўзбекистон”, “Қасида” (1972), “Хотирот” (1974), “Юртим шамоли” (1974), “Ҳайрат” (1979), “Нажот қалъаси” (1981), “Йиллар армони” (1984), “Ишонч кўприги” (1989), “Муножот” (19992), “Ҳаж дафтари” (1995), “Сайланма” (1996) шеърий тўпламлари босилиб чиқди.

Абдулла Орипов қаламига “Жаннатга йўл” (1978), “Табиб ва ўлим” (1980), “Ранжком”, “Соҳибқирон” (1996) достонлари мансуб.

2000-2001 йиллар тўрт томлик сайланмаси бўлмиш Абдулла Ориповнинг “Сара асарлари” нашрдан чиққан.

Абдулла Орипов 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси муаллифи.

Шоир Данте Алигьерининг “Илоҳий комедиясини”ни, Н. Некрасов, Л. Украинка, Т. Шевченко, К. Кулиев ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Абдулла Орипов шеърларини она Ватанига бағишлайди. “Ўзбекистонда куз” шеърида у севги ва нафосат ила она диёрининг гўзаллигини ифодалайди:

Айни куз, боғларнинг пишган меваси,

Чумоли сафига ташлайман разм.

Олма туршагининг бордир эгаси,

Қарри ажиналар қилурлар базм.

Порлаб кўринади Қутбда юлдуз,

Осмон ҳам қорамтир — ранги аслидир.

Сариқ чакмон қийган Хизр каби куз,

Чиндан у донишманд руҳлар фаслидир.

Афсус, баҳорларим ўтдилар кетиб,

Терга ботганича қолди саратон.

Буюк томошанинг сўнггини кутиб,

Фасллар оралаб кездим саргардон.

Ислом Каримовнинг таъкидлашича, Абдулла Орипов шеъриятининг бугунги маънавият ва маърифат тараққиёти босқичи муҳим аҳамиятга эгадир.

2007 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигининг Бош директори Абдуллоҳ Орипов Жаҳон маданиятининг хазинасига ижодий ҳисса қўшганлиги учун юқори даражадаги “WIPO Creativity Award” олтин медалига сазовор бўлди.

Мукофот ва унвонлари

  • Ўзбекистон қаҳрамони (1998)
  • Ўзбекистон халқ шоири (1983)

“WIPO Creativity Award” олтин медали (2007)

  • Италия юлдузи халқаро шарафли ордени (2015)
  • Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти (1983)
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти (1994)

2007 йил Орипов Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан жаҳон маданияти хазинасига қўшган ҳиссаси учун олтин медални қўлга киритди.

2015 йил Италия юлдузи халқаро шарафли ордени билан тақдирланган. Фахрий мукофот шоирга Италия президенти Серж Сотареллонинг таклифига биноан топширилган.

Ўзбекистон халқ шоири А. Орипов ҳаётдан 2016 йил 5 ноябрь куни кўз юмди. Унинг ёши 75 да эди. Тошкент шаҳридаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси