Омон Мухтор

Таваллуд топган сана: 1941 йил

Вафот этган сана: 20 may 2013 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

8437

Таржимаи ҳол

Бухоролик Мухторов Омон Сулаймоновичнинг адабий таҳаллуси — Омон Мухтор.

Шоир ва ёзувчи Омон Мухторнинг ижоди 50-йиллар охирида бошланган бўлса-да, биринчи шеърий тўплами “Чорлар қуёшли йўллар” 1966 йил чоп этилган. Омон Мухтор “Эгилган бош” романи учун 1999 йил Ёзувчилар уюшмаси мукофотига сазовор бўлган. Ёзувчининг юбилейи шарафига 1999 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Шоир ва ёзувчи Омон Мухтор 1941 йил Бухорода туғилган. Ўрта мактабни битириб, нашриётларда, Ўзбекистон давлат радио ва телевидение қўмитасида, “Ўзбекфильм” киностудиясида ва Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида адабий ходим бўлиб ишлаган, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири бўлган.

1958 йилдан буён асарлари чоп этилади. “Чорлар қуёшли йўллар” номли биринчи тўплами 1966 йил чоп этилган. 1968 йил Бухоро ҳақидаги ҳикоялар тўплами “Нигоҳ” нашрдан чиққан. Мазкур китобнинг давоми “Қушлар ва тушлар” 1971 йил чоп этилади.

Унинг асарлари: “Оҳанг” (1974), “Ёғду” (1979), “Марварид” (1985), “Шиддат” (1990) каби шеърий тўпламлар, “Бувим эртак айтади” (1971), “Кунлардан бир кун” (1985), “Минг йилдан сўнг” (1991) каби болалар учун шеър, эртак ва ҳикоя тўпламлари.

Омон Мухторнинг “Тепаликдаги хароба”, “Минг бир қиёфа”, “Кўзгу олдидаги одам” романлари яхлит ҳолда “Тўрт томон қибла” трилогиясини ташкил этган.

Сўнгги йилларда “Афу”, “Аёллар мамлакати ва салтанати”, “Афлотун” романлари чоп этилган. Мазкур асарлар янгича услубда ёзилган бўлиб, китобхон ва адабий жамоатчилик эътиборини тортади.

Ёзувчининг бошқа асарлари: “Нигоҳ” (1968), “Қушлар ва тушлар” (1971), “Шаҳарлик келинчак” (1973), “Ҳаёт дарвозаси” (1978), “Бухоролик донишманд” (1973), “Болаликка саёҳат” (1984) каби ҳикоялар тўпламлари, шунингдек, “Учқур поездлар” (1981), “Вазифа” (1988) каби қиссалари, “Йиллар шамоли” (1976), “Эгилган бош” (1989), “Минг йилдан сўнг” (1991), “Кўзгу олдидаги одам” (1996), “Минг бир қиёфа” (1994) каби романларни яратган.

Асосий асарлари

  • Омон Мухтор. Минг бир қиёфа. Тошкент, “Шарқ” - 1994.
  • Омон Мухтор. Кўзгу олдидаги одам. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996.
  • Омон Мухтор. Аёллар мамлакати ва салтанати, Тошкент, “Шарқ”, 1997.

2013 йил 10 май куни вафот этган.

Видео галерея

Расмлар галереяси