Нортўхта Қилич

Таваллуд топган сана: 7 Феврал 1946 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ёзувчилар

4472

Таржимаи ҳол

Нортўхта Қилич 60-йиллардан ўз ижодини бошлаган. Нортўхта Қиличнинг «Байрам» тўпламига кирган қисса ва ҳикоялари адиб ижодининг сараси бўлиб, унда муаллиф инсон тақдири ва ҳаёт маъноси ҳақида фалсафий мушоҳада юритади. 

Нортўхта Қилич 1946 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган.

1971 йилда Тошкент Давлат университетини тугатгач, «Бухоро ҳақиқати», «Хоразм ҳақиқати», «Тошкент оқшоми» газеталарида, «Шарқ юлдузи» журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлаган. Нортўхта Қиличнинг илк ҳикоялари 60-йиллари туман газетасида босилиб чиққан.

«Байрам» номли асар марказига қўйилган воқеалар кўп ҳолларда драматик ўткирлиги, теранлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. Айниқса, ундаги қаҳрамонлар ўзларининғ маънавий-ахлоқий поклиги билан ўқувчига маънавий озиқ беради, эстетик завқ бағишлайди.
 

Унинг «Оппоқ тонг» номли биринчи ҳикоялар тўплами 1981 йилда нашр қилинган. Ўшандан бери унинг «Ёронгул» (1981), «Мўъжиза» (1984), «Чиғириқ» (1988), «Байрам» (1991), «Илтижо» (1992) номли ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган.

Ёзувчининг «Виждон ҳукми» номли қисса ва ҳикоялар тўплами 1993 йилда қорақалпоқ тилида чоп этилган.

Расмлар галереяси