Мушель Григорий Александрович

Таваллуд топган сана: 1909 йил

Вафот этган сана: 25 dekabr 1989 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

6916

Таржимаи ҳол

Григорий Александрович Мушель - композитор, профессор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.

1909 йилда Тамбов шаҳрида туғилган. 1921 йилда у мусиқа мактабига фортопиано синфида шуғуланишни бошлаган. 1930 йилда Мусиқа билим юртини тамомлаган (профессор С.М.Стариков). 1931 йил Г.А Мушель Москва давлат консерваториясига, бастакорлик факультетига Н.Я.Мясковский синфига ўқишга киради. Касаллиги туфайли Г.А.Мушель ўз мусиқий таълимини якунига етказолмади. М.Ф.Гнесин ва А.И.Александровни композиция синфини тамомлайди ва бир вақтнинг ўзида профессор Л.Н.Оборин синфида, пианино билим-кўникмаларини такомиллаштиради.

Г. А. Мушелнинг талабалик давридаги ижодида фортепиано, вокал, камер ва симфоник асарлар мавжуд. Диплом иши сифатида, фортепиано билан оркестр учун ўзининг биринчи концертини ва  фортепиано учун “Прелюдия ва фуга”сини тақдим этган.

1936 йил Г. Мушель Москва консерваториясини тамомлаган йили, Тошкентда Ўрта Осиёда илк маротаба олий мусиқа таълим муассасаси очилади. У ерга Москва консерваториясининг педагог ва битирувчилари таклиф этилади. Улар орасида Ўзбекистон билан узвий алоқасини ўрнатган Г.А.Мушель бўлган. У таниқли мусиқа билимдонлари, тажрибали қўшиқлар ижрочилари Туйчи Тошмуҳамедов, Шораҳим Шоумаров, Тўхтасин Жалилов, Юнус Раджабий ва бошқаларга яқинлашиб, улар туфайли ўзбек халқининг асл мусиқий меросини ўрганади.

Бастакорлар Юнус Ражабий, Х. Тўхтасинов, Т. Жалиловлар билан ҳаммуаллифликда у “Фарҳод ва Ширин”, “Офтобхон”, “Муқанна”, “Муқимий” мусиқали драма спектаклларини яратди. Мушелнинг энг аҳамиятли асарлари — “Фарҳод ва Ширин” операси (1955), 3 та симфония, 5 та фортепиано концертлари, “Фарҳод ҳақидаги тузилма” кантатаси ва «Балерина» балетларидир.

Григорий Александрович Мушель 1989 йил 25 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Расмлар галереяси