Таржимаи ҳол
Мусабоев Исҳоқ Қурбонович – ЎзРда хизмат кўрсатган шифокор (1944), ЎзР хизмат кўрсатган фан арбоби (1955), Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990). Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиумининг 7 та фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.
У ичак юқумли касалликлари биокимёвий ва иммунологик жараёнларнинг бузилиши, дизентерия, холерия, тифопаратифоид касалликлари, вирусли гепатит, дифтерия ва бошқа қатор касалликларнинг клиник таснифи ва рационал терапиясини ишлаб чиққан.
У Фарғона вилоятининг Наукент қишлоғида 1910 йил 22 ноябрь куни туғилган. 1930 йил Фарғона тиббиёт техникумини, 1935 йили Самарқанд Давлат Тиббиёт институтини тугатган. 1942 йил “Тифопаратифоз турига мансуб касалликларидаги Гемотрансфузия” мавзусидаги номзодлик ва 1951 йилда эса “Тифопаратифоз турига мансуб касалликларида жигар функция” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган, профессор (1952).
1935-1938 йиллар Самарқанд тиббиёт институтининг юқумли касалликлар кафедраси аспиранти ва ёрдамчиси. Улуғ Ватан уруши бошида шифохонада навбатчилик қилган. Урушнинг биринчи кунлариданоқ, юқумли касалликларнинг сони ортиб боради, айниқса тифопаратифоз, тошмали терлама ва бошқалар авжига чиқади. 1941 йилнинг декабрь ойида Мусабой Исҳоқ Қурбонович ҳарбий ҳизматга чақирилади.
Уни Ўрта Осиё аҳолисининг таркибидан тузилган (ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар) 92-алоҳида ўқчи бригадасининг эпидемиологи (тозалик взводи қўмондони) этиб тайинланади.
1942 йилнинг мартида 92-алоҳида ўқчи бригадасининг тозалик хизмати бошлиғи – янги вазифага тайёрлашади. Аскарлар тайёрлови якунидан сўнг, 1942 йилнинг май ойида бригада Елецкка – тақсимловчи бўлинмасига юборилади. У ерда Мусабой Исҳоқ Қурбонович бомба портилаган ерга тушиб қолади ва жароҳатлар олади.
Ҳарбий тайёргарлик шароитлари оғир эди: тошма терлама эпидемияси ва турли юқумли касалликлар, кўпроқ иқтисодий қийинчиликлар, урушдан қайтариб юборилганлар ҳисобига яшаш жойининг торлигидан қийналишган. Бундай шароитларда урушга чақирилган 92-ўқчи бригадаси таркибидагилар касал бўлиб қолишган.
Махсус тозалаш қурилмаларисиз дезинфекция ишларини амалга ошириш зарур бўлган. Сутка давомида уйқусиз, махсус режа асосида, ер кавлаб ишлашга тўғри келган. Дезинфекция ишларини ўтказиш учун ертўла дезокамерасини тайёрлаб, у ерга И.К. Мусабаевни 343-сонли ҳарбий касалхона юқумли касалликлар бўлимига бошлиқ этиб тайинлашади.
Бу бўлимга, асосан, юқумли касалликка чалинган (терлама, дизентерия ва бошқа юқумли касалликлар) ярадор аскарлар келиб тушиб, юқори малакали ёрдам олишарди. И.К. Мусабаев аъло даражали хизмати учун қўмондон томонидан кўп карра мукофотланган.
Оғир эпидемиологик вазиятни ҳамда фронт ва фронт орти учун ходимларни тайёрлаш бўйича мураккаб ҳолатларни ҳисобга олиб, 1944 йили Ўзбекистон ҳукумати И.Мусабоевни “ЎзССР Соғлиқни сақлаш халқ қўмондонлиги”га жўнатиб, у ердан Самарқанд тиббиёт институтига юборилади.
1944 йилдан 1949 йилгача – юқумли касалликлар кафедраси доценти, 1949 йилдан 1951 йилгача – Самарқанд тиббиёт институтининг юқумли касалликлар кафедраси мудири ва бир вақтнинг ўзида, Самарқанддаги юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори. 1951 йилдан 1988 йилгача юқумли касалликлар кафедраси мудири, бир вақтнинг ўзида, 1962 йилдан 1970 йилгача Исҳоқ Қурбоновичнинг бевосита иштироки билан ташкил этилган Ўзбекистон илмий-текшириш институтининг эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар фани бўйича директор ўринбосари.
Илмий тадқиқотларида асосий йўналиш клиник жиҳатларни ўрганиш, биокимёвий фаол моддаларнинг моҳияти (микро-макро моддалар, витаминлар, ферментлар ва бошқалар) ва биокимёвий моддаларнинг ичак юқумли касалликларига чалинган беморларнинг иммунологик жараёнлари билан мужассамлиги ҳисобланади.
У ичак юқумли касалликларининг биокимёвий ва иммунологик жараёнларини қонунлаштирди, дизентерия, юқумли гепатит, дифтерия ва бир қатор бошқа касалликларнинг мувофиқ давосини ва клиник таснифини ишлаб чиқди.
У Қорақалпоғистонда бўлган вабо эпедимиядасида биринчи бўлиб ташҳис қўйган ва 1965 йили унга қарши курашга бошчилик қилган. У томонидан Афғонистондан Қорақалпоғистонга вабо эпидемиясининг келиш ва тарқалиш сабаби аниқланган. Қорақалпоғистондаги холер эпидемиёлогиясини талқин қилиш бўйича ҳукумат ҳайъатининг раиси сифатида у бу юқумли касалликлар Афғонистондан келтирилиши сабабларини аниқлади.
Клиникани ўрганиш вақтида клиник таснифни тузади ва аввалроқ таърифланмаган янги гастритик шаклни белгилайди.
500 дан зиёд нашрлари бор, хусусан, 34 та рисола ва йўриқнома, 17 та методик қўлланма. Унинг нашри остида 4 бобликда “Юқумли касалликлар бўйича қўлланма” ва муҳим инфекциялар бўйича 20 та илмий иш нашрдан чиққан. У томонидан 17 та доктор ва 86 та фан номзодлари тайёрланган.
1961 йил СССР Тиббиёт фанлари академияси мухбир-аъзоси, 1966 йил Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.
И.К. Мусабоев кўп карра халқаро анжуман ва симпозиумларда маърузалари билан чиқишлар қилган: Дели (1959), Венгрия (1964), Токио (1969), Вена (1970), Варшава (1974), Москва (1966), Тошкент (1961).
У Республика эпидемиологлари, микробиологлари ва инфекция шикофорлари илмий жамияти раиси бўлган. Жамиятнинг ажралишидан сўнг Республика Юқумли касалликлар Республика илмий жамиятининг раиси, Юқумли касалликлар бутунжаҳон илмий жамияти раисининг ўринбосари, Бутунжаҳон Эпидемиология ва Микробиологлар илмий жамияти фахрий аъзоси, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Латвия эпидемиолог ва микробиологларнинг илмий жамияти фахрий аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекциячиси этиб сайланган.
Илмий тиббиёт кенгаши Президиумининг раис ўринбосари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразит касалликлар бўйича Илмий Кенгаш раиси, Бутунжаҳон илмий муаммолар ҳайъати аъзоси, Тиббиёт фанлари академияси Президиумининг аъзоси, Олий аттестацион ҳайъат аъзоси, Катта тиббиёт энциклопедияси таҳририй ҳайъaт аъзоси бўлган.
ЎзРда хизмат кўрсатган шифокор (1944), ЎзР хизмат кўрсатган фан арбоби (1955), Қорақалпоғистон автоном республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1965), Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990).
Ленин (1966), Октябрь инқилоби (1980) орденлари, учта Қизил меҳнат нишони (1950, 1961, 1972), II даражали Ватан уруши (1985), “Ҳурмат белгиси” (1953) орденлари, 16 та Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон медаллари билан мукофотланган. У Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 7 та дипломи билан тақдирланган. “Бу шахс ким” Халқаро китобига киритилган (1992, 1997).
1988 йилдан умрининг охиригача, 2013 йилгача Тошкентдаги шифокорлар малакасини ошириш институтида профессор-маслаҳатчи бўлиб ишлаган.