Мўминова Зулфия

Таваллуд топган сана: 15 iyul 1959 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Шоирлар

16731

Таржимаи ҳол

У ўзбек адабиётига 80-йилларда кириб келган. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби ижодкорлардан илҳомланган. Улар шоиранинг устозлари бўлиб, унга шахсий, бетакрор бадиий услубини топишда ёрдам кўрсатишган. Ҳар янги тўплами чиққанда, ҳижолари сайқалланар ва шеърлари чуқур маънога тўларди. Бошқа ёш шоир шогирдлар орасида у доим ажралиб турган.

Зулфия Мўминова 15 июль куни Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Ўзининг таржимаи холида ёзишича, Ҳоратов тоғининг ён бағрида жойлашган сўлим қишлоғи гўзал табиати билан маҳлиё қилади. Бу ерда халқ ижодини жуда яхши тушунадиган ва ижро этиб бера оладиган инсонлар яшайди. Болалигимдан Мўмин оқин бобом бир неча соатлаб достонлар куйлашларини эшитардим. Йиллар ўтди, кўп сувлар оқиб кетди, аммо халқ оғзаки ижоди ҳануз шеърларимда жаранглайди.

ТошДУнинг филология факультетини якунлайди (1983). Сўнгра, “Саодат” журнали ҳамда радиода ишлашни бошлайди.

Илк шеърий тўплами “Ватан ташлаб кетмайди” 1988 йил чоп этилган. Шундан сўнг, 1988 йил “Бешикларни асрагин”, 1993 йил “Ёнаётган аёл”, 1997 йил “Азизим, бахтиёрман”  каби шеърий тўпламлари босмадан чиқди. Айниқса, “Ёнаётган аёл” тўплами китобхонларга манзур келди.

2000 йил Зулфия “Дўстлик” шарафли ордени билан мукофотланади.

Шеърларида у инсоний меҳр, табиатнинг аҳамияти, қалб кенглиги ва оналик севгиси ҳақида ёзади. Ўз шеърларида у, шунингдек, қора юракли раҳмсиз инсонларни қаттиқ сўз ила белгилайди.

Масалан:

Дунё яхши дедим, дунё гул, дедим,

Дунё ёмон, деди ёмонлар.

Яхшиларга етиб келгунча

Юрагимни еди ёмонлар.

1997 йил “Азизим, мен бахтлиман” шеърий тўплами омма юзини кўрди.

Видео галерея

Расмлар галереяси