Мухитдинов Жалолитдин Пахритдинович

Таваллуд топган сана: 13 aprel 1948 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Кимёгарлар

3926

Таржимаи ҳол

Мухитдинов Жалолитдин Пахритдинович, 1948 йилнинг 13 апрелида хизматчи оиласида туғилган.

У 1955 йилдан 1966 йилгача Тошкент шахридаги 65- сонли ўрта мактабда ўқиган. Ўрта мактабни тугатгандан кейин, 1966 йилда Тошкент политехника институтининг “Кимё технологияси” факультетига ўқишга кирди ва 1971 йилда “Кимё технологик жараёнларини автоматлаштириш ва комплекс механизациялаштириш” мутахассислиги бўйича институтни тугатди. Институтни битирганидан сўнг институт йўлланмасига асосан ЎзР ФА кибернетика институтида ишлади.

1975 йилда Москва кимё-технология институтига аспирантурага ўқишга кирди ва 1978 йилда номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ҳолда тугатди.

1979 йилдан 1987 йилгача ТошПИ “Техникавий кибернетика” кафедрасида ассистент, кафедра мудири лавозимларида ишлади, 1987 йилда Соҳалараро малака ошириш институга кўчирилди ва 1991 йилгача кафедра мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.

1992 йилдан 1995 йилгачаТошкент давлат техника университетида кафедра доценти, ўқув бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади.

1995 йилдан 2000 йилгача “БИОКИМЁ” АЖда директор, ундан сўнг шу АЖ раиси лавозимида ишлади.

2001 йилдан 2004 йилнинг ноябрь ойигача Тошкент кимё технология институтида ўқув бўлими бошлиғи лавозимида ишлади.

2004 йилнинг декабрь ойида Тошкент давлат техника университетига кўчирилди ва бугунги кунгача “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқдаман. 2012 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Расмлар галереяси