Мухиддинов Джалалиддин Носирович

Таваллуд топган сана: 5 aprel 1941 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Муҳандислар

2276

Таржимаи ҳол

1941 йил 5 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1963 йил Тошкент политехника институти иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича иссиқлик энергетикаси муҳандиси мутахассислигини эгаллаган. 1970 йилда Тошкент шахрида «Исследование процессов сушки сыпучих материалов в вибро-пневмо-псевдоожиженном слое» мавзусида номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1986 йилда Москва шаҳрида «Теоретические основы и разработка эффективных методов сушки хлопка-сырса и продуктов эго переработки» мавзуида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

1975 йилда «Саноат иссиқлик энергетикаси» кафедраси мудири, 1995 йилдан Тошкент давлат техника университети энергетика маркази проректори, 1998 йилдан «Шарқ таронаси» очиқ акционерлик жамияти раиси.

2002 йилдан Тошкент давлат техника университети энергетика факультети декани, энергетика институти директории.

2004 йилдан Тошкент давлат техника университети «Саноат иссиқлик энергетикаси» кафедраси профессори бўлиб ишлаб келмоқда.

Расмлар галереяси