Муҳаммад Юсуф

Таваллуд топган сана: 26 aprel 1954 йил

Вафот этган сана: 29 iyul 2001 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Шоирлар

93825

Таржимаи ҳол

Муҳаммад Юсуф – шоир, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Муҳаммад Юсуф адабиётга етмушинчи йиллар охирида кириб келган ва шу заҳотиёқ у ҳақда бетакрор ва эсда қоларли тимсоллар ярата олувчи, бир қарашда оддий ҳаёт воқеилигини чуқур ва ўзига хос тарзда бадиий шакллардан маромида фойдалана олувчи, жиддий ва ажойиб истеъдод соҳиби сифатида гапиришган.

Ўзбек шеъриятининг ўта иқтидорли намоёндаларидан бири Муҳаммад Юсуф ижодининг гуллаган палласи ХХ аср охири – XXI аср бошларига, яъни Ўзбекистон янги мустақиллиги даврига тўғри келади. Унинг қисқа, аммо ёрқин ҳаётини Пушкиннинг Байрон ҳақидаги сўзлари билан изоҳлаш мумкин: “У ўз шеърларида ихтиёрсиз тарзда шеъриятнинг завқу-шавқи ила иқрорлик билдирган”.

Ижодининг илк йиллари у китобхонларга ўзининг ўзбек дўпписи ҳақида шеъри билан танилган, кейин узоқ йиллар давомида бу шеър шоирнинг ташриф қоғозига айланган. Унда Муҳаммад Юсуф нима учун ўзбеклар дўппи киймай қўйганидан ҳайратланади. Ахир, ушбу бош кийимининг турли хиллари бор. Ёки уни кийиш оғирлик қилиб қолдими? Хулоса қувонарли эмас: гап мос дўппи йўқлигида эмас – ҳамма гап уни кийишга лойиқ инсон қолмаганлигида.

Муҳаммад Юсуф 1954 йил Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида деҳқонлар оиласида туғилган.

1971 йил ўрта мактабни тугатиб, у Республика рус тили ва адабиёти институтига ўқишга киради, ўқишни битириб, Ўзбекистон китобхонлар жамиятига муҳаррир бўлиб ишга киради. Сўнгра, Муҳаммад Юсуф “Тошкент оқшоми” газетаси мухбири, Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат таҳририяти мусаҳҳиҳи, “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош муҳаррир ўринбосари, “Тафаккур” журнали бўлим мудири лавозимларида фаолият юритади.

1996 йил шоир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлади. Аввалига, у адабий маслаҳатчи, 1997 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раис ўринбосари бўлиб ишлайди.

Шоирнинг адабиёт ривожига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фармони билан, Муҳаммад Юсуф “Дўстлик” ордени билан мукофотланган, “Ўзбекистон халқ шоири” шарафига мушарраф бўлган.

Илк шеъри 1976 йил “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида чоп этилган. Орадан тўққиз йил ўтгачгина, 1985 йил шоирнинг илк шеърий тўплами “Таниш тераклар” чоп этилади. Ушбу тўпламда шоир ўз ҳиссиётлари билан лирик ва эркин тарзда бўлишади, ўз ҳаёти воқеалари ҳақида гапиради. Шуниси қизиқки, уни ҳам танқид олами, ҳам шоир биродарлари жуда илиқ қабул қилди. Муҳаммад Юсуфнинг ҳаётда омади чопган эди: ижодий йўлининг энг аввалида, тақдир уни Эркин Воҳидов билан юзлаштирди, у эса Муҳаммад Юсуфнинг ажойиб иқтидорини сезиб, уни ривожлантиришда ёрдам берди. Кейинроқ шоир Абдулла Орипов билан яқинлашади. Бу икки атоқли замондош шоирлар Муҳаммад Юсуфнинг иқтидорини тўғри йўналтиришди, уларнинг ижодида – мавзуларда, тимсолларда, шеър оҳангида ўзаро таъсир ва ўзаро бир-бирини бойитишни пайқаш мумкин.

Барча йирик шоирлар каби Муҳаммад Юсуф ҳам таржима фаолияти билан шуғулланган. Бу ишни у ифодали бажариб, ўз таржималарига катта масъулият билан ёндашган. Ўзи ҳам таржимага йирик шоирларнинг асарлари орқали ўрганган бўлса-да, унинг таржималари ўзига хос ижод намунаси ҳисобланади. Уларга нисбатан В. Жуковскийнинг кейинги сўзларини қўллаш мумкин: “Наср таржимони – қул, шеърият таржимони – рақиб”.

Муҳаммад Юсуф учун ҳар бир сўз, ҳаётидаги ҳар бир ҳодиса шеърият эди. У гўё, осмонларда қанот қоқаётган қуш каби жуда енгил ва ёрқин ҳаёт кечирган. Аммо шоир ҳаёти жуда эрта узилган. Ижодий палласи парвоз вақти узилган... Шоир 2001 йилнинг 29 июль куни вафот этган.

Муҳаммад Юсуф каби ўта кенг қамровли, ҳиссиётлари ва ўйлари чуқур шоир ўлимини бир нарсагина — ундан мерос қолган ва шубҳасиз, ўзбек шеърияти ривожига самарали таъсир кўрсатувчи шеърларигина юпатади.

Ижодий меҳнатлари

“Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Осмонимга олиб кетаман” (1998).

Видео галерея

Расмлар галереяси